Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!”

“Наврўзинг – янги кун, янги давронинг муборак, жонажон Ўзбекистоним!”

20 mart 2020, Juma
772
0

Асрлар давомида халқимиз томонидан Наврўз байрами яшариш ва янгиланиш, яхшилик ва бағрикенглик тамойили остида, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг асосий мақсади ва маъно-мазмунига ғоят ҳамоҳанг тарзда катта шоду хуррамлик билан нишонланиб келинмоқда.

Наврўз ўзгача бетакрор бир олам бўлиб, инсон зотини табиат билан доимо уйғунва ҳамоҳанг бўлиб яшашга даъват этадиган ўзаро мехр-оқибат, қадр-қиммат, хайру-саховат рамзи ва белгисидир. Шу боисдан юртимизда халқимизга хос бўлган меҳр-мурувват, аҳиллик ва ҳамжиҳатлик фазилатлари асосида нуроний кексаларни ҳар томонлама эъзозлаш, кўмакка муҳтож инсонларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирларини амалга ошириш эзгу қадриятларимиздан саналади.


Наврўз байрами муносабати билан беморларни зиёрат қилиш, кексалар холидан хабар олиш, муҳтожлар, якка-ёлғизларга байрам туҳфалари тайёрлаб уларга хурсандчилик улашиш мақсадида жорий йилнинг 19 март куни институтнинг “Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари, жумладан кафедра мудири доцент Р.Худойқулов, доцент Б.Салимова, кафедра ассистенти Р.Усмоновлар Тошкент шаҳар Миробод туманида жойлашган “Чинор” маҳалласига ташриф буюришди.


Ташриф давомида “Чинор” маҳалласида истиқомат қилувчи кекса, ногирон, беморлар ҳолидан хабар олиниб, Наврўз байрам кайфияти ҳамда кўнгилларига баҳорий табассум, кўтаринкилик улашилди, кексаларнинг табаррук дуолари олинди. Шунингдек, оилаларга ташрифлар доирасида институт раҳбарияти номидан 7 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилди.


Шу билан бирга автомобиль йўллари соҳасида катта ҳаётий тажрибага эга, кекса ва ёши улуғ (82 ёш) меҳнат фаҳрийси Холмухамедов Суръат Ибрагимович билан институт профессор-ўқитувчиларининг учрашуви ташкил этилди.

Учрашув давомида меҳнат фаҳрийси Холмухамедов Суръат Ибрагимович институт раҳбарияти номидан Наврўз байрами муносабати билан муборакбод этилди.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки