Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » Фармацевтика техник университети ташкил этилади

Фармацевтика техник университети ташкил этилади

29 январь 2020, Среда
89
0

“Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори эълон қилинди.

(http://uza.uz/oz/documents/tashkent-pharma-park-innovatsion-ilmiy-ishlab-chi-arish-farm-28-01-2020) Қарор билан Тошкент вилояти Қибрай туманида “Tashkent Pharma Park” инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерини ташкил этиш таклифи қабул қилинди.

Кластер Фармацевтика техник университети ҳамда ишлаб чиқариш майдонларидан иборат саноат зонасини қамраб олади.

Фармацевтика техник университети қуйидагилардан таркиб топади:

  • илмий-тадқиқот марказлари ва лабораториялар;
  • ўқув-илмий лабораториялари ва виварийлар;
  • фармакопея маркази;
  • меҳмонхонага эга симпозиумлар маркази;
  • талабалар, ўқитувчилар ва чет эллик ходимлар учун турар жой;
  • спорт-соғломлаштириш мажмуаси, сув ҳавзаси ва стадион.

Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт жамғармаси (EDCF) линиялари бўйича Корея Республикаси Ҳукуматининг узоқ муддатли имтиёзли кредитларини жалб қилиш орқали ўз инфратузилмасига эга бўлган Университетни ташкил этиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилган.

Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, косметология, тармоқ ва бизнесни бошқариш соҳаларида халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш ва бошқалар Фармацевтика техник университетинингасосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўган йиғилишда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида фармацевтика соҳасидаги нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкилқилиш вазифаси қўйилган эди.


Манба: https://t.me/eduuz/1513

скачать dle 12.0
Полезные ссылки