Контакты:
(71)236-11-57
(71)232-14-39
» » » “КИТОБ КЎРГАЗМА ЯРМАРКАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

“КИТОБ КЎРГАЗМА ЯРМАРКАСИ” ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

10 октябрь 2019, Четверг
226
0

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича Комиссия тузиш тўғрисида”ги Ф-4789-сонли фармойишида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан жорий йилнинг 9 октябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида талаба-ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб этиш, уларнинг мутолаага бўл­ган қизиқишини янада ошириш ва янги чоп этилаётган адабиётлар билан таништириб бориш ҳамдарағбат­лантириш мақсадида “Китоб кўргазма ярмаркалари” “Китоб уйи” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

“Китоб уйи” масъулияти чекланган жамияти китоб ярмаркасида 300 дан ортиқ номдаги адабий-бадиий ва илмий китоблар билан иштирок этишди.


      “Китоб кўргазма ярмаркалари” давомида профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ўзлари учун қимматли бўлган бадиий-илмий адабиётлардан харид қилишди.


     Бу саъй харакатларнинг замирида талаба-ёшларнинг сўз бойлигини ошириш, бевосита уларни комилликка етаклаш, фикр доирасини кенгайтириш, руҳан хам жисмонан дам олишига кўмаклашиш мақсади мужассамлашган.


скачать dle 12.0
Полезные ссылки