Счетчики

"Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”

мавзусида услубий семинар

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2017 йил 9 январь куни "Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш” факультети профессор‑ўқитувчилари учун факультетнинг услубий семинари ўтказилди.

Услубий семинар қишки таътил вақтида "Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш” факультети профессор‑ўқитувчилари учун таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллаш маҳоратини оширишга бағишланди Услубий семинарда "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси профессори Қ.Ҳ.Азизовнинг "Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Ушбу маҳорат дарси қизиқарли, савол‑жавобларга бой ва жонли мулоқат тарзида ўтказилди.Дарс давомида кичик гуруҳларда ишлаш ва маъруза дарсларини олиб бориш бўйича янги педагогик технологияларни қўллашнинг бир қанча услублари намойиш этилди.“Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”  мавзусида услубий семинар “Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”  мавзусида услубий семинар

Подробнее
  • Просмотрена: 842

Президент маърузасига бағишланди

 

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2017 йил 6январь куни қишки таътил даврида институт профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

 

    Жорий йилнинг 6 январь куни қишки таътил вақтида институт профессор - ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида "Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Президент маърузасига бағишландиПрезидент маърузасига бағишланди

    Ўқув семинарида мустақиллик йилларида халқимиз эришган барча ютуқ ва марралар, иқтисодиётимизнинг улкан суръатлар билан ўсиши Конституциямизнинг ҳаётбахш қудратини, унда мужассам бўлган қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканлигини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан бошлаб берилган ҳар янги йилга ном бериш анъанасига биноан кириб келаётган янги – 2017 йилни мамлакатимизда"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”деб эълон қилинганли таъкидлаб ўтилди.

Президент маърузасига бағишландиПрезидент маърузасига бағишланди


Подробнее
  • Просмотрена: 672

"Ёнғин хавфсизлиги”

    2016 йил 23 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хамда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби билан хамкорликда "Ёнғин хавфсизлиги” мавзсида ўқув семинари ҳамда амалий тадбир ўтказилди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов криш сўзи билан очиб, хозирги кунда фуқароларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ҳам­да тураржой дахлсизлиги ва мулкий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлашда ёнғин хавфсизлиги хизматининг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини тадбирга ташриф буюрган соха мутахассисларига берди. Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори, сержант Жуманов Серикжон Суюнбекович, инспектор, сержант Турсунов Музроп Қахрамонович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби катта ўчитувчиси, подполковник Бадалбаева Малохат Юлчиевна, капитан Султанов Сохиб Собировичлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар."Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети декани в.в.б. З.Усманов, декан ўринбосарлари Р.Джуманиёзова, Б.Ибрагимов, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Ш.Харатова, И.Раджабова, Г.Тулабаева ҳамда 65нафар талабалар иштирок этишди.
Ёнғин хавфсизлигиЁнғин хавфсизлиги

   Тадбирда сўз олганлар "Ёнғин хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда аҳолини ёнғин хавфидан муҳофаза қилишни таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди. Шу билан бирга турли ҳодисалар ёки фуқароларнинг лоқайдлиги оқибатида содир бўлаётган ёнғинларни олдини олиш, бундай ҳолатларда инсонларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлишига йўл қуймаслик, ёнғинларни бошланғич жараёнида бартараф этиш чоралари кўриш мақсадида ҳамиша турар-жойларимизда ёнғин хавфсилиги қоидаларига риоя этишимиз, электр ҳамда газ мосламаларидан тўғри фойдаланишимиз зарурлиги таъкидлаб ўтилди.Агар ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиб борсак, ўзимиз ва атрофдагиларнинг ҳаётини, мол-мулкини ёнғиндан сақлашга ҳисса қўшган бўламиз.

    Тадбир сўнгида талаба-ёшларга Ёнғин хавфсизлиги бўлими томонидан олиб келинган ёнғин ўчириш машинаси кўргазма сифатида кўрсатилди ҳамда ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ўт ўчириш мосламалари ва уларнинг тўғри фойдаланиш бўйича маълумотлар беришди.

Ёнғин хавфсизлигиЁнғин хавфсизлиги

Подробнее
  • Просмотрена: 767

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида

тарғибот тадбир ўтказилди

   Жорий йилнинг 14 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан институт кичик мажлислар залида "Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида тарғибот тадбири ўтказилди.

Ушбу тадбир институтнинг "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси ташаббуси билан интректив усуллардан фойдалинган ҳолда ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида  тарғибот тадбири

 

 

    Тадбирда Тошкент ислом университети доценти Гавхар Сидиқовна Фузаилова, Тошкент шаҳри 64-сонли мактаб тарих ва хуқуқшунослик фани ўқитувчиси, тарих фанлари номзоди Елена Александровна Асриева, ЎзДЖТУ хузуридаги чет тилларини ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий маркази ходими Гульнора Рохатовна Болтаевалар иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси – мамлакат тараққиёти ва жамият фаровонлигининг ҳуқуқий кафолати” мавзуида  тарғибот тадбири

 

 

   Тадбир ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилди. Тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси - мамлакатимиз тараққиёти ва жамият фаровонлигининг хуқуқий кафолати” мавзусида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан ишлаб чиқилган Бош қомусимиз юртимиз рамзи, ғурур-ифтихори, шу заминда истиқомат қилаётган миллати, дини, тилидан қатъи назар, барча фуқаролар учун мустаҳкам ҳуқуқий ҳимоя, эртанги ёруғ келажагимизнинг муҳим пойдевори эканлигини таъкидлади. Конституциямизда халқимизнинг олий мақсади, иродаси ўзининг теран ифодасини топганлиги таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, шу билан бирга, ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

7 декабрь куни Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ЎзбекистонРеспубликаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантаналимаросимда "Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусида маъруза тўғрисида маълумот беришди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томониданталабалар ўртасида ингилиз, рус ва ўзбек тилларида савол-жавоблар олиб борилди.

 

 

 

Подробнее
  • Просмотрена: 803

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

   Инсон аввало оила бағрида шахс сифатида шаклланади. Оиладаги таълим-тарбия, маънавий-ахлоқий қадриятлар кейинчалик одамлар орасида — маҳалла-кўйда, таълим муассасаларида сайқал топади. Шундай экан, ватанимиз ва халқимизнинг эртанги кунини, жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътиборини белгиловчи баркамол авлодни вояга етказишдек улуғ вазифани оила-маҳалла-таълим муассасаси ҳамкорлигисиз ҳал этиб бўлмайди десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

 

   Шу муносабат билан режа асосида жорий йилнинг 29 октябрь, 5 ва 9 ноябрь кунлари Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Автомобиль йўллари ва иншоатларини лойиҳалаш ва қуриш” ҳамда "Автомобиль транспорт эксплуатацияси ва транспорт тизимлари” факультетлари талабаларининг ота-оналар билан мулоқот ташкил этилди. Мажлисда 1 ва 2 босқич талабалари ота-оналари иштирок этишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ота-оналар билан учрашув

Давра суҳбатида институт ректори А.Рискулов, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов, факультет деканлари Б.Салимова, З.Усманов, декан ўринбосарлари ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.

   Йиғилиш давомида "Кадрларни тайёрлаш миллий дастури” асосида институтимизда олиб борилаётган таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими, узлуксиз таълим, фан ва ишлаб чиқаришни самарали интеграциялашувини таъминлаш, таълим ва тарбиянинг узвий боғлиқлиги таълим жараёни ва кадрлар тайёрлаш сифатига эътибор қаратилиши нафақат педагогларнинг балки ота- оналарнинг ҳам масъулият билан ёндашиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бу борада институтда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан ота оналарни таништирди. Шу билан бирга институтда "Одоб-ахлоқ” қоидалари этикаси асосида талабалар билан профессор-ўқитувчиларнинг ўзаро муносабатларидаги одоб ахлоқ тамоилларига риоя этишлари шарт бўлган хулқ-атвор қоидалари ва мажбуриятлари ҳақида тўхталиб ўтишди.

Подробнее
  • Просмотрена: 1007
СИЗГА ТАЪЗИМ АЗИЗ УСТОЗЛАР! 
 
СИЗГА ТАЪЗИМ АЗИЗ УСТОЗЛАР!

 Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва мўътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мурраббийлардир



Подробнее
  • Просмотрена: 1224

"Соғлом турмуш тарзи тамойииллари”

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Республика саломатлик ва тиббий статистика институти билан ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

“Соғлом турмуш тарзи тамойииллари” Давра суҳбати давомида йиғилганларга ўтказилаётган тадбир мақсади, соғлом турмуш тарзи инсон ҳаёт тарзи бўлиб, бунда киши ўзининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини сақлаш, мустаҳкамлаш ва касалликларни олдини олиш билан боғлиқлиги ҳақида маълумотлар берилди. Тадбирга ташриф буюрган Республика саломатлик ва тиббий статистика институти соғлом турмуш тарзи бўлими шифокори Феруза Зайнитдинвна Максудова мавзуга оид маълумотлар бериб ўтди. Соғлом турмуш тарзи орқали саломатликни мустахкамлаш борасида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг сўзлаган нутқларида "Одамзотнинг соғлиғи кўп жихатдан унинг ўзига боғлиқ. Бунинг учун у ўз хаётини оқилона йўлга қўйиши. Хар қандай касалликнинг олдини олиш учун соғлом хаёт тарзи ва турмуш маданияти талабларига амал қилиб яшаши лозим” деган фикрлари масаланинг туб моҳиятини очиб беради

"Соғлом турмуш тарзи тамойииллари”

Жорий йилнинг 22 сентябрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Республика саломатлик ва тиббий статистика институти билан ҳамкорлигида "Соғлом она ва бола йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Соғлом турмуш тарзи тамойиллари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

 

“Соғлом турмуш тарзи тамойииллари”Хурматли сайтимиз фойдаланувчилари 2016-2017 ўқув йили учун Тошкент автомобиль йўлларини, қуриш ва эксплуатацияси институти
очиқ дарслар рўйхати хозирда шакллантириш жараёнида эканлигини маълум қиламиз.


 


 


Подробнее
  • Просмотрена: 2530
КАБУЛ  ЖАРАЁНЛАРИ  КИЗИКАРЛИ  ПАЛЛАДА

КАБУЛ  ЖАРАЁНЛАРИ  КИЗИКАРЛИ  ПАЛЛАДА

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 26 майдаги "2016—2017-ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги ПҚ-2534-сон қарорига мувофиқ барча олий таълим муассасаларида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

Подробнее
  • Просмотрена: 1535

Тошкент автомобил-йўллар институтида  "Xарбий касамёд”

 

Тошкент автомобил-йўллар институтида  “Xарбий касамёд”          Тошкент автомобил-йўллар институтида  “Xарбий касамёд”


Подробнее
  • Просмотрена: 1960

Тошкент-автомобил-йўллар институтида "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар халқимиз турмушининг обод, ҳаётининг эса фаровон бўлишига, турли соҳаларда намунали фаолият кўрсатадиган иқтидорли ёшларни аниқлаб, уларга янада кенг истиқбол яратишга хизмат қилмоқда. Президентимиз Қарори асосида 2009 йилдан буён ўтказиб келинаётган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” кўрик-танловини бу йўналишдаги самарали тадбирлардан бири десак муболаға бўлмайди. Бу танлов мамлакатимиз бўйлаб уч босқичда юқори савияда ўтказиб келинмоқда.

Тошкент-автомобил-йўллар институтида “Ягонасан, мукаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг иккинчи боскичи бўлиб ўтди.

 


Подробнее
  • Просмотрена: 1000

    Til, Язык, Language


Новости