• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

  

   Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини ўрганиш мақсадида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

   Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент автомобиль -йўллар касб-ҳунар коллежи директори Ж.Қулмухамедов иштирок этишди.

    Семинарни кафедра мудири А.Мухитдинов кириш сўзи билан очиб, барча семинар иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишни мазмун-моҳияти билан барчани таништириб ўтди.

  • Ko'rip chiqildi: 1846

Президент маърузасига бағишланди

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2017 йил 6 январь куни қишки таътил даврида институт профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

 

    Жорий йилнинг 6 январь куни қишки таътил вақтида институт профессор - ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида "Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Президент маърузасига бағишландиПрезидент маърузасига бағишланди

  • Ko'rip chiqildi: 832

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда мазкур Фармон мазмун моҳиятини раҳбар ва педагог ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Унда сўз олган Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов,  Тошкент автомобил йўллар институти ректори М.Арипджанов ва бошқалар олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонннинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр мулохазалар билдиришди.
  • Ko'rip chiqildi: 2401

    Til, Язык, Language


Yangiliklar