• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

"КИТОБ МУТОЛААСИ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ОШИРИШ”

  

   Жорий йилнинг 2 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Транспортда бошқарувнинг ахборот тизимлари” кафедраси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишини ўрганиш мақсадида "Китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш” мавзусида семинар ташкил этилди.

   Семинарда кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Тошкент автомобиль -йўллар касб-ҳунар коллежи директори Ж.Қулмухамедов иштирок этишди.

    Семинарни кафедра мудири А.Мухитдинов кириш сўзи билан очиб, барча семинар иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойишни мазмун-моҳияти билан барчани таништириб ўтди.

Подробнее
  • Просмотров: 65
  • Комментариев: 0

"Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

    Жорий йилнинг 1 феврал куни институтимизга Америка Қўшма Штатларининг Бросе Броом Бросе Мануфактуринг Со. ("Broce Broom manufacturing Co”) компанияси директори Алан Вэнс (Alan Vince) ташриф буюрди. Ташриф даврида ректоратнинг кичик залида Алан Вэнс "Бросе Броом” компанияси ҳақида презентация тақдимотни ўтказди. Тақдимотда Халқаро алоқалар бўлими, "Йўл қурилиши машиналари жихозларини таъмирлаш ва эксплуатацияси”, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедралари профессор-ўқитувчилари ва институт талаба ва магистрантлари иштирок этишди.

“Бросе Броом” компанияси (АҚШ) билан институт хамкорлик мемарандуми узайтирилди.

 

Институт Халқаро алоқалар бўлими

 

Подробнее
  • Просмотров: 48
  • Комментариев: 0

"Самарқандда янги зиёратгох”

    Биринчи Президентимизнинг ташаббуси билан мамлакатимизда кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Жумладан, Самарқанд хар томонлама обод қлиниб, бутун жахондан келадиган мехмон ва сайёхларнинг ҳавасини тортмоқда.

Бу хайрли ишлар бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев рахнамолигида тизимли равишда давом эттирилмоқда.

   Шу маънода давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги "Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги ПҚ-2744-сонли Қарори халқимиз кўнглидаги ниятининг ёрқин ифодаси бўлди. Ушбу қарорда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида бизнинг Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, мустақил Ўзбекистон давлатининг асосчиси Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг Ватанимиз равнақи, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини қўшган улкан ҳиссаси, у кишининг сермазмун ҳаёти ва фаолиятининг ёш авлод тарбиясида тутган ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, буюк давлат ва сиёсат арбоби таваллуд топган кун - 30 январь санаси муносабати билан "Самарқандда янги зиёратгох” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

Самарқандда янги зиёратгохСамарқандда янги зиёратгох

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 47
  • Комментариев: 0

Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

    Коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда 2017 йил 3 январда қабул қилинган №ЎРҚ-419 Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини талабаларга тўлиқ етказиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 13 январь куни институт Маданият саройида 1-2 курс талабалари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

   


Подробнее
  • Просмотров: 97
  • Комментариев: 0

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади

 

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2016 йил 28 декабрдаги Фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, Халқ қабулҳоналарига ва Виртуал қабулхонага келиб тушган ҳамда тегишлилиги бўйича давлат органлари ва хўжалик бошқаруви органларига юборилган мурожаатлар кўриб чиқилиши устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга ошириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректори Рискулов Алимжан Ахмаджановичнинг виртуал қабул хонаси очилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ректорининг виртуал қабулхонаси ўз фаолиятини бошлади       Виртуал қабулхона орқали ўзларингизни қизиқтирган муаммо ва таклифлар ҳамда шикоятлар юзасида тўғридан-тўғри ректорнинг ўзига мурожаат қилиш имкониятига эга бўласиз.

 

Шунингдек ишонч телефони (233-08-27) орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Подробнее
  • Просмотров: 109
  • Комментариев: 0

"ЎЗБЕКИСТОН-МУСТАҚИЛ ВАТАНИМИЗ, МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ФАХРУ ҒУРУРИМИЗ!”

 

 

“ЎЗБЕКИСТОН-МУСТАҚИЛ ВАТАНИМИЗ, МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ФАХРУ ҒУРУРИМИЗ!”

 

 

     Истиқлол йилларида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.Каримов раҳномолигида барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол яроғ ва техникага эга миллий армиямизни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунинг самарасида бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабига, том маънодаги шарафли ишга, миллий армиямиз эса юртимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.

“ЎЗБЕКИСТОН-МУСТАҚИЛ ВАТАНИМИЗ, МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ФАХРУ ҒУРУРИМИЗ!”   Жорий йилнинг 13 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳала, қуриш ва эксплуатацияси институти Маданият саройида мустақилликка эришганимиздан сўнг кенг нишонлаб келинаётган 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Ўзбекистон-мустақил Ватанимиз, миллий армиямиз фахру ғуруримиз!” мавзусида байрам тадбири ўтказилди.   “ЎЗБЕКИСТОН-МУСТАҚИЛ ВАТАНИМИЗ, МИЛЛИЙ АРМИЯМИЗ ФАХРУ ҒУРУРИМИЗ!”

     Байрам тадбири мусиқа садолари остида Маданият саройига харбий кафедра тингловчилари Ўзбекистон Республикаси давлат байроғини олиб кирилиб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси билан бошланди.

    Байрам тадбирини институт ректори А.Рискулов очиб берди ва йиғилганларни Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 25 йиллик байрами билан чин қалбдан табриклаб, мустақилликка эришган дастлабки кунларимизданоқ, узоқни кўзлаб юритилган оқилона сиёсат, жумладан, Ватанимизни ишончли ҳимоя қилиш мақсадида миллий армияни ташкил этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар туфайли бугун барчамиз бебаҳо неъматдан баҳра олаётганлигимиз ва Сизу бизнинг бугунги осуда ҳаётимиз Қуролли Кучларимиз томонидан муносиб ҳимоя қилинаётган экан, бу шарафли вазифани сидқидилдан адо этаётган мард ва жасур фарзандларимиз ҳар қанча эъзозга, эътиборга лойиқлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Подробнее
  • Просмотров: 102
  • Комментариев: 0

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

     Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг йигирма беш йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017 йил 6 январдаги 87-02-33-сонли хатида келтирилган жадвалга асосан Тошкент автомобиль йўлларини лойихалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти жамоаси Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташрифлар уюштирилди.

     Жумладан 2017 йил 12 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази масъул ходими Х.Эшов, институт ректори А.Рискулов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедовлар иштирокида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Усмонов Абдумажит Шавкатовичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.

Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди

Подробнее
  • Просмотров: 74
  • Комментариев: 0

"Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”

мавзусида услубий семинар

 

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2017 йил 9 январь куни "Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш” факультети профессор‑ўқитувчилари учун факультетнинг услубий семинари ўтказилди.

Услубий семинар қишки таътил вақтида "Автомобиль йўллари ва иншоотларини лойиҳалаш ва қуриш” факультети профессор‑ўқитувчилари учун таълим жараёнида илғор педагогик технологияларни қўллаш маҳоратини оширишга бағишланди Услубий семинарда "Автомобиль йўллари ва аэродромларни қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси профессори Қ.Ҳ.Азизовнинг "Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги маҳорат дарси бўлиб ўтди. Ушбу маҳорат дарси қизиқарли, савол‑жавобларга бой ва жонли мулоқат тарзида ўтказилди.Дарс давомида кичик гуруҳларда ишлаш ва маъруза дарсларини олиб бориш бўйича янги педагогик технологияларни қўллашнинг бир қанча услублари намойиш этилди.“Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”  мавзусида услубий семинар “Махсус фанларни ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш”  мавзусида услубий семинар

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 93
  • Комментариев: 0

Президент маърузасига бағишланди

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2017 йил 6 январь куни қишки таътил даврида институт профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида ўқув-семинари ўтказилди.

 

    Жорий йилнинг 6 январь куни қишки таътил вақтида институт профессор - ўқитувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбия ишларини самарали ташкиллаштириш ва уларнинг сиёсий билимларини янада ошириш мақсадида "Ижтимоий фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув семинари ташкил этилди.

Президент маърузасига бағишландиПрезидент маърузасига бағишланди

Подробнее
  • Просмотров: 104
  • Комментариев: 0

"Ёнғин хавфсизлиги”

    2016 йил 23 декабрь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти хамда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби билан хамкорликда "Ёнғин хавфсизлиги” мавзсида ўқув семинари ҳамда амалий тадбир ўтказилди.

    Тадбирни институт ректори А.Рискулов криш сўзи билан очиб, хозирги кунда фуқароларнинг қонунларда белгиланган ҳуқуқлари ҳам­да тураржой дахлсизлиги ва мулкий дахлсизлик ҳуқуқларини таъминлашда ёнғин хавфсизлиги хизматининг роли алоҳида аҳамиятга эга эканлигига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг сўз навбатини тадбирга ташриф буюрган соха мутахассисларига берди. Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани Ёнғин хавфсизлиги бўлими катта инспектори, сержант Жуманов Серикжон Суюнбекович, инспектор, сержант Турсунов Музроп Қахрамонович, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги олий техник мактаби катта ўчитувчиси, подполковник Бадалбаева Малохат Юлчиевна, капитан Султанов Сохиб Собировичлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар."Автомобил транспорти ва транспорт тизимлари эксплуатацияси” факультети декани в.в.б. З.Усманов, декан ўринбосарлари Р.Джуманиёзова, Б.Ибрагимов, "Ўзбек тили ва хорижий тиллар” кафедраси мудири Ш.Харатова, И.Раджабова, Г.Тулабаева ҳамда 65нафар талабалар иштирок этишди.
Ёнғин хавфсизлигиЁнғин хавфсизлиги
Подробнее
  • Просмотров: 86
  • Комментариев: 0