• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ
 
 

ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

 

Мамарахимов Хамза Мамаджанович

Техника фанлари номзоди

Ички телефон рақами: 1-33

Шаҳар телефон рақами: 71 232-15-34

Факс (71) 232-14-60

EmailKhamza.mamarakhimov.66@mail.ru

 

 

 


 

Илмий тадқиқот ва илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими вазифаларига Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш    миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 декабрдаги 365-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2017 йил 22 майдаги 304-сон «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) ва фан доктори (Doctor of Science, DSc) илмий даражали кадрларни тайёрлаш ходим ва мустақил тадқиқотчилар диссертациялари, инновация лойихалари, давлат илмий техник дастурлари, турдош олий ўқув юртлар ва илмий тадқиқот мауссасалари билан уқув илмий комплекслар ташкил этиш, иқтидорли талабалар билан иш олиб бориш ва илмий салохиятни оширишга йўналтирилган ишларни мувофиқлаштириш киради.

 

Илмий-тадқиқот фаолиятининг устивор йўналишлари

   Институт жамоасининг илмий-тадқиқот ишлари йўналиши институт Илмий Кенгашининг 2016 йил 28 декабрдаги 4-сонли қарорига асосан "Автомобиль-йўл комплексида чуқур илм талаб технологияларни ишлаб чиқиш ва уларни татбиқ этиш” муаммосини ҳал қилишга қаратилган. Бу муаммо институт ихтисослигига боғлиқ 5 та устувор йўналишларни ташкил этади:

1. Рақобатбардош юқори малакали кадрларни тайёрлашда замонавий педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларнинг қўлланилиш истиқболлари;

2. Автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясининг замонавий технологиялари;

3. Кўприк ва транспорт тоннелларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилишда янги технологиялар;

4. Транспорт логистик хизматларини ривожлантириш;

5. Автомобиль транспорти ва йўл қурилиши машиналарининг эксплуатацияси самарадорлигини ошириш ва атроф-муҳит муҳофазаси.

 

   Институт олимлари томонидан давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган фундаментал, амалий, ёш олимлар ва инновацион илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.09.01 рақамли илмий кенгаш фаолият олиб боради.

ТАЙЛҚЭИнинг (ИТ ва ИПКТ)ни институт устувор илмий йўналишларига мос равишда олиб борилади. Шу билан бирга, илмий-тадқиқот ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ишлари (ИТ ва ИПКТ)ни натижалари ишлаб чиқаришга ва ўқув жараёнларига кенг миқёсда татбиқ этилади, ИТ ва ИПКТга ёш мутахассислар ва талабалар ҳам жалб этиладилар, илмий мақолалар ва илмий-услубий ишлар нашр фаолияти ҳам олиб борилади (дарсликлар, ўқув қўлланмалари, луғатлар, маъруза матнлари ва бошқалар), халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган анжуманларда фаол иштирок этилади.


  • Ko'rip chiqildi: 126