• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

ДЕВОНХОНА ВА АРХИВ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

 

 

 

 

ДЕВОНХОНА ВА АРХИВ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ

Нигманова Малика Шарахимовна

Ички телефон рақами: 206, 149

Шаҳар телефон рақами: (71) 232-16-40

Факс: (71) 236-11-57 (ишонч телефони)

Еmail: devonxona@tayi.uz

 


  

  

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Девонхона ва архив бўлими Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси билан 2017 йил августда тасдиқланган ташкилий тузилмаси асосида фаолият кўрсатиб келмоқда.

   Девонхона таркибида институт архиви ҳам фаолият олиб бориб, архивнинг асосий вазифалари "Архив тўғрисида”ги Қонун, ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли қарори асосида институтнинг архивга топшириладиган ҳужжатларини ўз вақтида муҳимлик даражаси асосида йиғмажилдларга бўлади ва уларни доимий сақловга тайёрлайди, ходимлар, профессор-ўқитувчилар ва талабаларга оид шахсий ҳужжатларни жамлайди, абитуриентларга тегишли шахсий ҳужжатларни сақлаш ва архив хизматлари (ўқиганлиги, ишлаганлиги ва ойлик маошлари ҳақидаги маълумотларни)ни кўрсатишдан иборат.

  Девонхона бўлими институтнинг А биноси 3 қават 302 хонада жойлашган.

 

 Девонхона ва архив бўлимининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишларини, шунингдек Хукумат қарорларини, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқ ва модемномаларини рўйхатдан ўтказиш, институтга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушадиган ёзма ва оғзаки мурожаатларини қатъий хисобга олиш, рахбариятга имзога киритиш ва уларнинг электрон базасини шакллантириш тизимини такомиллаштириш.

2. Институтга келиб тушадиган меъёрий-хуқуқий хужжатларни, институт ректори буйруқлари ва кўрсатмаларини ўз вақтида ижрочиларга етказиш dcs.tayi.uz программасидан самарали фойдаланиш.

3. Жисмоний ва юридик шахслардан тушган ариза ва шикоятларни ўз вақтида қабул қилиш, тушган ариза ва шикоят хатлар юзасидан ректорат йиғилишида ахборот бериб бориш ва ижро интизомини мустахкамлаш бўйича таклифлар киритиш.

4. Вазирлар Махкамасининг топшириғига мувофиқ жисмоний ва юридик шахсларнинг хат ва аризалари бўйича хар чоракдан кейинги ойнинг 3 санасигача Вазирлик ва қўмитага хисобот тақдим этиш.

5. Доимо ва узоқ сақланадиган буйруқлар ва бошқа хужжатлар рўйхатини тузиш ва архивга топширишга тайёрлаш.

6. Институт фаолиятига доир хужжатлар йиғма жилдларини факултетлар, кафедралар ва бўлимлар томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан сақланиш муддатига қараб архивга сақлаш учун топширилишини ташкил этиш.

 

  • Ko'rip chiqildi: 157