• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar

Диметов Хаким Нишонович

Диметов Хаким Нишонович

    Техника фанлари доктори, профессор 1945 йил 27 февралда Туркистон шахрида, хизматчи оиласида таваллуд топган. 1952-1962 йиллар А.Навоий номли кундузги ва кечки ишчи ёшлар мактабларида тахсил олган. Меҳнат фаолиятини 15 ёшида автомобиллар чилангари лавозимида бошлаган. Мактабни битиргач, шу йили Тошкент политехника институтанинг механика факультети, автомобил транспорта эксплуатацияси мутахассислигига ўқишга кириб, 1966 йилда институты и имтиёзли диплом билан 4 йилда тамомлайди. Институтни тугатгач, кафедра мажлиси карори билан (мудир, мархум профессор Абрамов Н.С.) стажёрликка кабул килинди. 1971 йил Москва автомобил-йўллар институтида (МАЙИ)капитал таъмирланган автомобилларнинг сифатини ва ишончлилигини ошириш муаммоларига батишланган диссертациясини ёклайди. Аспирантура давомида СССР автомобилсозлик вазирлиги қошидаги техник-иктисодиёт кенгашида (автомобилларни таъмирлаш гуруки) ва Москва шахар Билим жамиятида илмий котиб булган. Фан номзоди бўлгач, СССР куролли кучларига чакирилиб, харбий заводда хизмат килган. У 1984 йил МАЙИда йултранспорт комплекси системаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш муаммоларига батишлан­ган «Автомобил транспорти ва автомобил йуллари», «Йул қуриш ва қурилиш машиналари» мутахассисликлари йуналишларида докторлик диссертациясини ёкдайди.

  • Ko'rip chiqildi: 34

Қодиров Сарвар Муқаддирович 

 

Қодиров Сарвар Муқаддирович

   Tехника фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, ЎзҚХФА мухбир аъзоси, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган транспорт ходими Қодиров Сарвар Муқаддирович Республикада тан олинган ўзбек олимлардан биридир. У 1940 йил 11 февралда Тошкент шаҳрида туғилган. У бутун ҳаётини Олий таълим ва фан ривожига бағишлаган инсон. 1964-1968-йиллар Москва автомобил-йўллар институти "Автотрактор двигателлари" кафедрасида мақсадли аспирантурада ўқиган ва 1969-йили МАДИда номзодлик, ҳамда 1984-йили Ленинград қишлоқ хўжалик институтида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган. 1976-йили Республикада биринчилардан бўлиб техника соҳасидаги дарсликни ўзбек тилига таржима қилган ва у "Автомобил двигателлари" номида (30 б. т.) "Ўқитувчи” нашриётида чоп этилади. Кейинчалик, 1980-1992-йилларда "Долговечность автотракторных дизелей в условиях Средней Азии”, "Ички ёнув двигателлари", "Двигател ва автомобиллар назарияси", "Трактор двигателларини унумли ишлатиш”, "Автомобильные и тракторные двигатели", "Автомобил ва трактор двигателлари" дарсликларини яратади. 1989-йилда унга "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби" унвони берилади. 1991-йили эса Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлар академиясига мухбир-аъзо бўлиб сайланади. 1995-йили Теҳрон (Эрон)да бўлиб ўтган Жаҳон илм-фан анжумани (фестивали) унинг "Автомобильные и тракторные двигатели" дарслигини Халқаро Ал-Хоразмий мукофотига муносиб кўради. Бу дарслик ўз вақтида 15 та Шарқ давлатларининг университетлари томонидан сотиб олинган ва дарслик сифатида фойдаланилади.

  • Ko'rip chiqildi: 65

 

Орифжонов Мадамин Марипович 


Орифжонов Мадамин Марипович 

   Техника фанлари номзоди, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор 1952 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Марип Арипджанов темир йул тизимида ошпаз бўлиб ишлаган. Онаси Маҳбуба ая уй бекаси эди. Мадаминжон 1959 йилдан Тошкент шахридаги 76-ўрта мактабда ўқиган ва 1969 йилда ўқишни олтин медал билан тугатгач, Тошкент политехника институтида янги ташкил этилган "Автомобил транспорти ва автомобил йуллари" факультетига ўқишга кирган ва таҳсилни 1972 йилдан Тошкент автомобил ва йўллар институтида давом эттирган. 1974 йилга келиб институтни имтиёзли диплом билан тугатгач, "Автомобил транспорти" мутахассислиги бўйича мухандис-механик малакасига эта бўлган. Мадамин мехнат фаолиятини "Автомобил транспорта" факуль­тета таркибидаги "Автомобил ва трактор двигателлари" кафедрасида профессор Сарвар Қодиров раҳбарлигида стажёр-тадкикотчиликдан бошлаган. 

  • Ko'rip chiqildi: 59

Муҳитдинов Акмал Анварович

  

Муҳитдинов Акмал Анварович

   Техника фанлари доктори, доцент, илмий ишлар проректори 1955 йил 19 май куни Тошкент шахрининг Юнусобод туманида хизматчи оиласида тавалут топтан. (Отаси - Мухитдинов Анвар Максудович Ўзбекистонда темир-бетон кўприклари конструкциялари ва лойихдлаш бўйича техника фанлари номзоди, доцент, катта мутахассис булган, 2004 йил вафот этганОнаси - Мухитдинова Тўрапошша Fулгомовна тулик, урта маьлумотга эта булмаган, уй бекаси булиб, беш фарзандининг уаммаларини олий маълумотли, фан номзодлари булиб шаклланишига асос солган. 2001 йили ҳаёгдан куз юмган. Оилада икки ўғил ва уч киз вояга етган. Акмал 1962 йилда тошкентдаги 20-урта мактабга бориб, 1972 йилда уни аъло бахоларга битирди. Шу йили илк бор очилган Тошкент автомобил ва йуллар институтига (ТАИ И) «Автомобил транспорта мухап- диси» ихтисослиги буйича укдгшга кириб, 1977 йили имтиёзли диплом билан битирди.

  • Ko'rip chiqildi: 50

 

Багдасаров Альберт Михайлович

Техника фанлари доктори, профессор

1937 йил Самаркандда туғилган.

1960 йилда Ўрта Осиё Поли­техника институтининг «Меха­ника» факультетини «Автомобил транспортидан фойдаланиш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1962-1970 йилларда - аспи­рант, катта ўкитувчи, «Автомобиллар» кафедрасида доцент. 1970- 1972 йилларда - Тошкент Поли­техника институтининг «Автотрак­тор двигателлари» кафедраси мудири. 1967 йилда номзодлик диссертациясини ёклаган.

1972-1974 йилларда - Тошкент Автомобил-йуллар института (ТАЙИ) «Автотранспорт» факультети декани, 1974-1981 йилларда шу институтининг илмий ишлар бўйича проректори. 1979 йилда докторлик диссертациясини ёкдаган. 

1981-1984 йилларда - Олий таълим вазирининг ўринбосари. 1984-1987 йилларда - ТАЙИ «Автомобилда ташишлар» кафедраси мудири.

1987-1995 йилларда - ТАЙИ илмий ишлар бўйича проректор.

1996 йилдан - «Ўзавтотранс-техника» Илмий ишлаб чикариш бирлашмаси директори ўринбо­сари, кейинчалик Тошкент шахар «Транспоргнинг барча турлари фаолиятини мувофиклаштириш Маркази»нинг маслахатчиси.

Умумий иш фаолияти доирасида 27 та фан номзодларни тайёрлаб, 300 дан ортик, илмий ишларни чикарган, 40 дан ошик авгорлик гувокномаларга ва чет элдаги тўққизта олийгохларнинг «Фахрий доктор» унвонига эга.

Илмий фаолиятининг асосий йўналишлари: «Енгил углеводород ёнилгиларнинг ёниш жараёнини такомиллаштириш (шу жумладан ракета ёқилтилари)», «Экологик муаммолар», «Турли транспортнинг фаолиятини мувофиклаш­тириш».

Турмуш уртоги Анжелина Григорьевна - педагог, ТАЙИда рус тилидан сабок берган, ўгли - мукандис.



  • Ko'rip chiqildi: 61