• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

"ИНТЕРНЕТДАГИ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ”

 “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ” 

Ёшлар ўртасида Диний экстремизм, миссионерлик ва унинг зарарли оқибатларини кенг ёритиш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишини олдини олиш, ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқатилаётган ғаразли маълумотлар, вайронакор ғоялар, одоб-ахлоқни емирувчи иллатлар ёш авлоднинг ҳар бирига таъсир ўтказаётганлиги, кейинги пайтларда интернет орқали бузғунчиликка чақирувчилар, глобал тармоқдан қабиҳ мақсадда фойдаланувчилар кўпайиб бораётган айни кунда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида жорий йилнинг 17 февраль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан ҳамкорликда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, исломшунос олим Айдарбек Тулеповнинг "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли янги китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”     “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

 Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили Хайрулло Турматов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси Илҳом Маърупов, Тошкент шахар Шайхонтохур туман бош имом хатиби Одилхон    Исмоилов, Тошкент тиббиёт академияси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Л.Абдукадирова, ТАЙИ ректори М.Арипджанов, Маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Г.Турсунова, Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамуминов, факультет деканлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчи ва талабалар иштирок этишди.

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”Унда сўз олганлар интернетни нотўғри ишлатиш хатарли оқибатларга, салбий натижаларга сабаб бўлиб, фойдасидан зарари ортиб кетаётганлиги, яъни интернет бузғунчи ғоялар, ёвуз қарашлар ва беҳаё маълумотлар тарқалишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлаб ўтишди.Тақдимот давомида ушбу "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя” номли китоб халқимизни огоҳликка чақириш йўлида интернетдаги кўз илғамас, киши билмас ғоявий ҳамлалар аниқ мисоллар билан фош этилган. Шунингдек, ҳар бир иллатга қарши туриш учун аждодлар меросидан ўгитлар келтирилган, ислом дини кўрсатмалари ҳужжат-далиллар асосида батафсил баён қилинган.

“ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”            “ИНТЕРНЕТДАГИ ТАХДИДЛАРДАН ХИМОЯ”

                      Ушбу китобда терроризимнинг бутун дунё бўйлаб тарқалишида интернетнинг ўрни кучаётганлигини кўплаб мисоллар тариқасида кўришимиз мумкин. Мисол тариқасида китобнинг 59 бетида террорчилар ўзларига тегишли веб-саҳифа ва ижтимоий тармоқларда "шахидлик”, "жиход”, "ҳижрат”, "такфир”, "халифалик” каби тушунчаларни бузиб талқин қилиш натижасида айрим ёшларни ўзларининг тузоқларига илинтиришга муваффақ бўлишаётганлиги мисоллар тариқасида келтирилган.Ўқув қўлланма таълим муассасаларида ўтилаётган "Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик”, "Ахборот истеъмоли маданияти” ва бошқа ижтимоий фанларнинг таркиби қисмларини тўла ўзлаштиришда, шунингдек, талабаларда вайронакор ғояларга қарши маънавий куч пайдо қилишда жуда қўл келади. 


 

Подробнее
  • Просмотров: 820
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Yangiliklar