Счетчики
Тошкент автомобил-йуллар институти профессор-укитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи

Тошкент автомобил-йўллар институти профессор-ўқитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи

 

Жорий йилнинг 29 январь куни Тошкент трактор заводида илк пахта терувчи тракторини конвейердан чиққан куни муносабати билан Тошкент автомобил-йўллар институтининг бирқанча профессор-ўқитувчи ҳамда иқтидорли талабалари Тошкент политехника музейига ташрифи амалга оширилди.Ташриф вақтида автомобиль яратилишининг асосий босқичлари, Тошкент автомобил-йуллар институти профессор-укитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи
арава ўрнини эгаллаган ва такомиллашиб борган карета ва фойтунларни кўриш мумкин.
Экспозицияда турли давр ва маркадаги автомобилларга кенг ўрин берилган. Музейнинг биринчи қаватида 3Д глограммада автомобилсозликнинг бутун тарихини кўриш, турли харакатлар билан мўъжизалар яратувчи ғаройиб шарлар ҳаракатини кузатиш, пойтахтимизга биринчи трамвай ва троллейбус келтирилгандаги тарихий тасвирларни, Навоий кўчасининг ўша даврдаги манзарасини томоша қилиш мумкин.
Музейнинг иккинчи қаватининг ўзига хослиги интерфаоллигида.
"Қизиқиш ва яратиш дунёни ҳаракатлантиради” деган шиор остида фаолият олиб борувчи бўлимнинг асосий мақсади болалар ва ёшларнинг она Ватанимиз илм-фан тарихи ва бугунги ривожини ўрганишга қизиқишини оширишдир. Экспозицияда Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий,Тошкент автомобил-йуллар институти профессор-укитувчи ва талабаларининг Тошкент политехника музейига ташрифи Абу Наср Фаробий, Аҳмад Фарғоний, Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек каби буюк аждодларимиз, жахон тамаддунида катта ўрин тутган мутафаккирларнинг илмий меросига бағишланган стендлар, макетлар ва бошқа турли экспонатларга кенг ўрин берилган.
Музей талабаларни мушоҳада юритишга, ўқиб-ўрганишга, олган билимларини амалда синаб кўриш учун йўналтиришга хизмат қилади. Ўз қўллари билан моделлаштиришни ўрганган ёки бирор физик жараённи тажрибадан ўтказган ёшлар эртага юрт истиқболига хизмат қилувчи машинасоз мутахассислар бўлиб етишишига ишончини оширади деган умиддамиз.

Подробнее
  • Просмлтрена: 1173

Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.