• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ

"ВАТАН ҲИМОЯСИ МУҚАДДАС БУРЧ”

Истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида барча талабларга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ва техникага эга миллий армиямизни барпо этиш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Бунинг самарасида бугун ҳарбий хизмат нафақат бурч, балки садоқат, матонат ва жасорат мактабига, том маънодаги шарафли ишга, миллий армиямиз юртимиз ҳудудий яхлитлиги ва халқимиз осойишталигининг ишончли кафолатига айланди.
1992 йил 14 январда мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдикциясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди ва шу кундан бошлаб мазкур сана Республикамизда "Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонланиб келинмоқда. Мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари куни байрамининг ҳар йили умумхалқ байрами тарзида кенг нишонланиши замирида халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак ишончи турибди.
Ушбу байрам муносабати билан институтимиз жамоаси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди.
Жумладан, институтнинг 2015 йил 18 декабрдаги 422-ум сонли буйруғи ҳамда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги институт ректорининг 2015 йил 15 декабрдаги 15-Ф-сонли фармойиши чиқарилди ва тегишли чора-тадбирлар тасдиқланди. Анъанага кўра "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан 2015 йилнинг 15 декабридан 2016 йилнинг 15 январига қадар институтда "Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги” эълон қилинди.
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧОйлик доирасида факультет талабаларининг пойтахтимиздаги "Ўзбекистон Қуролли кучлари давлат музейига” ташрифлари уюштирилмоқда. Ташриф давомида "Ватанга қасамёд” ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, унинг тимсолида ватанимиз ҳимоячиларига ҳурмат бажо этилди. Шунингдек, гуруҳ мураббийлик соатларида "Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида "Жасорат дарслари” ташкил этилди.ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ
Институтда факультетлараро "Ватан ҳимояси муқаддас бурч” мавзусида 14 январга қадар деворий газеталар кўрик-танлови эълон қилинди.
2016 йил 11-12 январь кунлари Миробод туманида жойлашган 7531 ва 71186-сонли ҳарбий қисмларда 14-январь "Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди.
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ Тадбирда институт раҳбарияти ва иқтидорли талабалар иштирок этишди ҳамда институтнинг "Осмондаги болалар” ҚВЗ жамоаси ўз чиқишлари билан байрам шукухини кўтаришга ўз хиссаларини қўшишди.
Режага мувофиқ Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташрифлар уюштирилди.
 

ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ  2016 йил 12 январь куни хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган лейтенант Отриченко Максим Олеговичнинг онаси Отриченко Ольга Борисовнанинг иш жойи Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек туманидаги Вакцинация марказига институт раҳбарияти ҳамда иқтидорли талаба-ёшлари иштирокида ташриф уюштирилди. Ташриф давомида О.Отриченко фарзанди   мамлакатимиз тинчлик-осойишталиги ҳамда мустақиллигимизнинг мустаҳкамлиги йўлида ўз хиссаларини қўшганлиги тўғрисида сўзлади. Ольга Борисовнага  институт рахбарияти томонидан тайёрланган эсдалик совғалари ва гулдаста  тақдим этилди.
Шу куни Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов, вазирликнинг маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси бошлиғи М.Комилов, вазирлик ҳузуридаги маънавият ва маърифат маркази масъул ходимлари, институт ректори М.Арипджанов, институт Касаба уюшмаси раиси Т.Дадамухамедов ҳамда институт "Камолот”ЁИҲ БТ фаоллари иштирокида ўз хизмат бурчини бажариш вақтида ҳалок бўлган майор Усмонов Абдумажит Шавкатовичнинг хонадонига ташриф уюштирилди.
 
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ13 январь куни режага мувофиқ байрам муносабати билан Миробод туман ҳокими Ш.Қодиров ва институт ректори М.Арипджанов, Маънавият ва маърифат бўлимининг масъул ходими ҳамда "Камолот” ЁИҲ БТ етакчиси С.Жўраевлар иштирокида хизмат вазифасини бажариш вақтида халок бўлган собиқ ёнғин хавфсизлиги ходими Эргашов Бахром Улуғбековичнинг Тошкент шаҳар Юнусобод тумани Йўлариқ кўчаси 25-хонадонда истиқомат қилувчи оиласига  ташриф уюштирилди.
14 январь куни Тошкент автомобил - йўллар институти Маданият саройида мустақилликка эришганимиздан сўнг кенг нишонлаб келинаётган 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан "Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” мавзусида байрам тадбирлари ўтказилди.
Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таьлим вазирлиги, Маънавият ва тарғибот марказининг жойлардаги бўлинмалари мутахассислари, соха фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг йигирма тўрт йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашдек шарафли ишда фидокорона меҳнат қилиб келаётган институт ҳарбий кафедрасининг бир гуруҳ аъзолари ҳамда институт маънавий-маърифий ҳаётидаги фаол иштироки, ўқиш жараёнидаги аъло натижалари ва жамоат ишларидаги намунали иштирок этиб келаётган бир қатор талаба-ёшлар институт раҳбарияти томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.
Миллий армия-тинчлик ва осойишталик ҳимояси кафолати, хушёрликни сақлаш, касбий маҳоратни ошириш – ҳар бир ҳарбий хизматчининг бурчи эканлиги байрам дастурлари давомида барчанинг диққат марказида бўлди.
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧ
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаган иқтидорли, ижодкор талабаларнинг фаолиятини тарғиб этиш мақсадида "Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” рукнида ёшларнинг Ватан ҳимоясига, муддатли ҳарбий хизматга бўлган қизиқиши, огоҳлик ва ҳушёрликни шакллантиришга қаратилган байрам дастурлари, учрашувлар, давра суҳбатлари, ҳарбий ватанпарварлик мавзусига бағишланган фильм намойишлари ташкил этилмоқда.
Шу куни    институт ҳудудида 14 январь – "Ватан ҳимоячилар куни” муносабати билан режага мувофиқ "Ҳарбийлар беллашганда” шиори остида факультетлараро спортнинг армрестлинг, тош кўтариш, арқон тортиш, штанга кўтариш каби турлари бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақа натижалари кўра ғолиб бўлган талаба-ёшлар институт раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
 
ВАТАН ХИМОЯСИ МУКАДДАС БУРЧШунингдек 2016 йил 15 январь куни институтнинг 8-сонли талабалар турар жойида "Йўл қурилиш машиналари” кафедрасининг 14-январь "Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб  "Кафедра куни” тадбири бўлиб ўтди. Тадбирга таклиф этилганлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 24 йиллиги муносабати билан Ватан ҳимоячиларига йўллаган байрам табриги ўқиб эшиттирилди.
Маърузачилар томонидан Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакатимиз тинчлиги ва барқарорлиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш бўйича тактик ва стратегик вазифаларни самарали ҳал этишга қодир, замонавий, ҳар томонлама яхши қуролланган миллий армиямизни ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар босқичма - босқич амалга оширилаётганлиги таъкидлаб ўтилди. Тадбир сўнгида талаба-ёшларга мавзуга оид фильм намойиши ташкил этилди.

Подробнее
  • Просмотров: 742
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.