Счетчики
Корея Республикаси делегацияси ташрифи
Корея Республикаси делегацияси ташрифи

      21 октябрь 2015 йил куни ТАЙИ га Корея Республикаси делегацияси ташрифи амалга оширилди.Ушбу делегация таркибида Корея индустриал технология институти (Shin Seung-Han, Chai Chang OK), Чосун фан ва технология колледжи (Kim,Woon-gon), Кэоминг университет колледжи (Sang-Seog, Lee) Чосун университети (Bang, Hee-Sun). вакиллари иштирок этишди.Ташриф вақтида институт ректорат мажлислар залида Корея унверситетлари фаолияти билан танишув ва мехмонлар билан давра сухбати ташкил этилди. Ушбу ташриф вақтида Чосун университети билан 2015 йил 21 сентябрда имзоланган ҳамкорлик Меморандумига қўшимча "Ппури-технология”(Сварка ва сварка технологиялари) банди киритилди ҳамда биргаликда кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгусидаги  иш режалари келишиб олинди.  

      Институтимиз томонидан ҳамкорлик алоқаларни янада кенгайтириш ва халқаро грант танловларида иштирок этишни таъминлаш ҳамда талаба-профессор ўқитувчиларни хорижий университетларда малака ошириш ва тажриба алмашишларига кенг йўл очиш мақсадида янги режалар ишлаб чиқмоқда.

  • Ko'rib chiqildi: 1072


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.