Счетчики
Xалкаро хамкорлик алокалар ривожланиш йўлида

Ҳалқаро ҳамкорлик алоқалар ривожланиш йўлида

      Институтимиз доимий равишда ривожланган мамлакатларнинг олий ўқув юртлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, уларнинг юқори малакали мутахассисларини, илмий ходим ва талабаларимизни ўқишга жалб этиш ишларини фаол олиб боряпти. Шу билан бирга хорижий олимлар билан халқаро ўқув ва илмий анжуманларда қатнашиш мақсадида институтимиз Ўзбекистонда фаолият кўрсатиб келаётган халқаро жамғармалар, халқаро таълим муассасалари ва ташкилотлар ҳамда чет эл элчихоналари ва олий таълим муасассаларининг бир қанчаси билан алоқа ўрнатган ва улар билан ҳамкорлик имкониятларидан кенг фойдаланмоқда.
Xалкаро хамкорлик алокалар ривожланиш йўлида
      Бугунги кунга келиб, институтимиз дунёнинг бирқанча ривожланган давлатлари билан ҳамкорлик шартномаларини йўлга қўйган.
      Жумладан, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Германия, Латвия,   Россия, АҚШ, Япония, Белоруссия, Польша, Малайзия, Индонезия олий таълим муасассаларидир.
Xалкаро хамкорлик алокалар ривожланиш йўлида
    Жорий йилнинг  25 сентябрь куни институтимизга Белград давлат университети "Транспорт ва йўл лойихалари" факультети профессори Милан Вуянич ташрифи амалга оширилди. Ташриф вақтида мехмон инглиз тилида  "Укрепление, координация и финансирование безопасности дорожного движения, а также экономические потери от ДТП" мавзусида ўз презентациясини намойиш қилди. Ушбу семинарда "Транспорт логистикаси ва харакат хавфсизлиги" кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди. Ташриф жараёнида мехмон "Транспорт логистикаси ва харакат хавфсизлиги" кафедрасида бўлиб, кафедра профессор-ўқитувчилари билан давра сухбати ташкил этилди, сухбат савол-жавобларга бой тарзда қизиқарли ўтди.

  • Ko'rib chiqildi: 1343


Сайт был создан "Отдел информационных технологии" в 2017 году.