• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда

 

Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмоқда

Жорий йилнинг 3 июль куни Тошкент автомобил-йўллар институтида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 12 июндаги "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4732-сонли Фармони ижросини ташкил этиш масалалари ҳамда мазкур Фармон мазмун моҳиятини раҳбар ва педагог ходимларга етказишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Унда сўз олган Олий ва ўрта махсус таълим вазири А.Вахобов,  Тошкент автомобил йўллар институти ректори М.Арипджанов ва бошқалар олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш, уларни замонавий талабларга мувофиқ мунтазам қайта тайёрлашнинг такомиллаштирилган тизимини жорий этиш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган мазкур Фармонннинг мазмун моҳияти ва унда белгиланган вазифалар ижросини ташкил этиш масалалари юзасидан атрофлича фикр мулохазалар билдиришди.
Мустақиллик йилларида олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсдаги ишларнинг амалга оширилиши натижасида бугунги кунда мамлакатимиз олий таълим муассасалари салоҳиятли илмий ва педагогик таркибга, замонавий ўқув-дастурий асосга, моддий-техник база ва ўқув-илмий лабораторияларга эга бўлган таълим масканлари сифатида самарали фаолият кўрсатмоқда.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда

Эътироф этиш лозимки, "Таълим тўғрисида”ги қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури мамлакатимизда малакали кадрлар тайёрлашнинг янги, бугунги кун талабларига тўла жавоб берадиган самарали миллий моделини яратишда муҳим омил бўлди. Ушбу тизим таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, таълимни ягона ўқув-илмий ишлаб чиқариш мажмуаси сифатида комплекс ривожлантиришга хизмат қилмоқда. Шу билан бирга, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида амалга оширилаётган таълим тизимидаги ўзгаришларнинг мантиқий давоми сифатида босқичма-босқич ислоҳ қилинмоқда.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Хусусан, олий таълим профессор-ўқитувчиларининг малакасини ошириш масаласига қаратилаётган эътибор самараси ўлароқ ўтган йилларда мамлакатимизда олий ўқув юртлари педагогик жамоаси салоҳиятини оширишга хизмат қилувчи малака ошириш механизми тубдан ислоҳ этилди. Ҳукуматимиз қарори билан ташкил этилган 5 минтақавий, 10 тармоқ малака ошириш маркази, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузурида олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий-методик маркази фаолият юритмоқда. "Электрон таълим” миллий тизими ёрдамида масофадан туриб педагогик кадрлар малакасини ошириш тажрибаси амалиётга татбиқ этилаётир. Бунда давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 24 июлдаги «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони муҳим омил бўлмоқда. Шунингдек, мазкур фармон асосида мамлакатимизда 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб олий ўқув юртидан кейинги таълимнинг бир босқичли тизими жорий қилинганлигини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз. Жорий йилнинг 12 июнь куни эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини ҳам мазкур соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирларни бутунлай янги сифат босқичига кўтаришга хизмат қилади.
Олий таълим муассасаларининг раxбар ва педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими янада такомиллаштирилмокда
Ушбу ҳужжат олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг касб даражаси ва малакасини муттасил ошириб бориш асосида юқори малакали мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан ошириш мақсадида қабул қилинган. Фармонда авваламбор, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари белгилаб берилди.
 

 

Тошкент автомобил-йўллар институти
Маънавият ва маърифат бўлими
Подробнее
  • Просмотров: 1198
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.