• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда
  • Avtor: admin
  • 13-05-2019, 17:54
  • Toifalar: ---

"Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда

 

   2019 йил 15 апрелда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдухакимов тасдиқлаган йиғилиш Баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда жорий йилнинг май ойи"Спорт ойлиги”деб эълон қилинди.    Шу муносабат билан институтга қарашли 8-сонли талабалар турар жойи спорт майдончасида спортнинг оммавий турлари, жумладан, мини футбол, шахмат, арқон тортиш турлари бўйича жорий йилнинг 11 май куни мусобақалар ташкил этилди.

“Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда

 

 

  Мини футбол спорт тури бўйича 6 та жамоа ўзаро куч синашдилар. Умумий натижага кўра ўйин голларга бой бўлди ва мусобақа якунида қуйидаги натижалар қайд этилди:

  • 1 ўрин - "АЙ ва СИ” факультетининг "Йўлчилар” жамоаси;
  • 2 ўрин - "ЙҚМ ва АТЭ” факультетининг "Автомобилчи” жамоаси;
  • 3 ўрин - институт Ҳарбий кафедраси ўқитувчиларидан ташкил топган "Ватанпарвар” жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

 

Шахмат спорт тури бўйича 40 нафар иштирокчилар қайд этилди. Якуний натижаларга кўра шахмат тури бўйича:

  • 1 ўрин - Рустамов Камолиддин;
  • 2 ўрин - Ғуломходжаев Рихсихўжа;
  • 3 ўрин - Ражабов Тохир;

 

   Арқон тортиш тури бўйича бўлимлар, факультетлар профессор-ўқитувчи, ходимларидан ташкил топган 6 нафар жамоа, яъни 60 нафар иштирокчи қайд этилди. Якуний натижаларга кўра

  • 1 ўрин - Ректорат ходимларидан тузилган жамоа;
  • 2 ўрин - "ЙҚМ ва АТЭ” факультетининг "Автомобилчи” жамоаси;
  • 3 ўрин - Ҳарбий кафедра ўқитувчиларидан ташкил топган "Ватанпарвар” жамоаси; 

“Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда

 

   Мусобақалар якуний натижаларига кўра "Энг яхши факультет” номинацияси бўйича "АЙ ва СИ” факультетининг "Йўлчилар” жамоаси, "Энг яхши спорт жамоаси” номинацияси бўйича Ҳарбий кафедра ўқитувчиларидан ташкил топган "Ватанпарвар” жамоаси, "Энг яхши бўлим” номинацияси бўйича Ректорат жамоаси ғолиб бўлишди.

“Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда  "Спорт ойлиги” доирасида ўтказилган мусобақалар ғолиб ва совриндорлари институт раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. Шунингдек, институт раҳбарияти томонидан спорт мусобақалари иштирокчилари учун ифторлик дастурхони ташкил этилди, ўзбегимнинг миллий таоми ош тортиқ этилди.

“Спорт ойлиги” доирасида мусобақалар ташкил этилмоқда   Натижа қандай бўлмасин,биз учун энг муҳими"Спорт-соғлик гарови” шиорини амалда қўллаш орқали институт раҳбарияти, профессор-ўқитувчи, ходимлар ҳамда талабалар ўртасида дўстона муҳит яратишдан иборат бўлиб, мазкур дўстона учрашувлар орқали чин маънодаги мақсадимизга эришдик.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 14
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar