• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК СОҲАСИДАГИ АСОС БЎЛУВЧИ ПРИНЦИПЛАР ВА ҲУҚУҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди
  • Avtor: admin
  • 13-05-2019, 17:45
  • Toifalar: ---

"МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК СОҲАСИДАГИ АСОС БЎЛУВЧИ ПРИНЦИПЛАР ВА ҲУҚУҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ”
мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди

  Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясининг 2019 йилга мўлжалланган иш режаси 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида "Меҳнат ва бандлик соҳасидаги асос бўлувчи принциплар ва ҳуқуқларга риоя қилиш масалалари” мавзусида институтда жорий йилнинг 10 май куни Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари А.Мўминов иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

“МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК СОҲАСИДАГИ АСОС БЎЛУВЧИ ПРИНЦИПЛАР ВА ҲУҚУҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди 

  Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Ш.Мирзамўминов тадбирни кириш сўзи билан очиб, тадбирдан кўзланган асосий мақсад юзасидан тушунча берди. А.Мўминови ўз нутқида меҳнат принципларига изоҳ бериб, жумладан, меҳнат принциплари қонунлар билан мустаҳкамланган, меҳнат хуқуқи соҳсидаги давлат сиёсатини ифодаловчи асосий ғоялар, рахбарий қоидалар тушунилиши, Бундан ташқари меҳнат ҳуқуқининг асосий принциплариЎзбекистон Республикасининг Конституцияси ва ҳуқуқнинг шу соҳасига оид муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда мустаҳкамлаб қўйилганлиги, ҳар бир шахс ўз манфаатлари ва эркинликларига асосланиб, қайси фаолият билан шуғулланиш ва қандай касб танлашни ўзи ҳал этиши, ҳар бир инсон меҳнат қилиш, иш турини ўз эрки билан танлаб олиш, меҳнатнинг адолатли ва қулай шароитларида фаолият кўрсатиш ҳамда ишсизликдан муҳофаза этилиш, шунингдек бирор камситишсиз меҳнатига яраша ҳақ олиш ҳуқуқларига эгалиги, шунингдек Республикамизда, нафақат республикамизда барча бозор иқтисодиётига асосланган давлатларнинг бош масласи сифатида бандлик масаласи асосий ўринни эгаллаши ҳамда бугунги кунда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси 2019 йилнинг I чорагида 9,4 фоизни ташкил этганлиги тўғрисидаги статистик маълумотлар билдирди.

“МЕҲНАТ ВА БАНДЛИК СОҲАСИДАГИ АСОС БЎЛУВЧИ ПРИНЦИПЛАР ВА ҲУҚУҚЛАРГА РИОЯ ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди 

  Институт катта юрисконсульти М.Хасанов ўз маърузасида меҳнат муносабатларига киришишнинг эркинлиги, ихтиёрийлиги ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги, фуқароларнинг ўз жисмоний ва ақлий имкониятларидан фойдаланиш чоғида мутлақо мустақил ва эркин эканликлари, иш кучининг товар эканлиги, унинг баҳоси меҳнат бозоридаги талаб ва таклифларга кўра белгиланиши, давлатнинг меҳнат бозори шаклланиши ва фаолият юритишига кўмаклашиши, ишсизликдан ҳимояланишнинг кафолатланиши, минимал меҳнат шароитлар яратилишини таъминлаш барча мулкчилик шаклидаги корхоналар учун мажбурийлиги, меҳнат интизомига амал қилишнинг зарурлиги, ходимлар ва иш берувчилар вакиллигининг мавжудлиги ва можароларнинг музокаралар йўли билан ҳал этилиши, хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар меҳнатининг махсус муҳофаза этилиши, уларга қўшимча кафолатлар берилиши кабилар юзасидан тўҳталиб ўтди.

Тадбир давомида талабалар томонидан берилган меҳнат фаолияти билан боғлиқ бўлган саволларга маърузачилар томонидан батафсил жавоблар берилди.

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 11
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar