• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Инсонларни хотирлаш-муқаддас қадрият”

"Инсонларни хотирлаш-муқаддас қадрият”

 

   Мамлакатимизда 9 май– Хотира ва Қадрлаш кунини кенг нишонлаш, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашишга ҳисса қўшган, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотирасини абадийлаштириш, барча фахрийларга ҳурмат кўрсатиш мақсадида Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги "Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4298-сон Қарори ижросини таъминлаш юзасидан институтда жорий йилнинг 6 май куни "Инсонларни хотирлаш-муқаддас қадрият” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил қилинди.

“Инсонларни хотирлаш-муқаддас қадрият” 

   Тадбирда институтда узоқ йиллар давомида фаолият юритиб, айни кунда кексалик гаштини сураётган меҳнат фаҳрийлари, профессор-ўқитувчи, ходимлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Қоровул қўшинлари тасарруфидаги ҳарбий оркестр, ашула ва рақс ансамбли ҳарбий-жанговор руҳдаги бадиий чиқишлари билан иштирок этишиб, барчага кўтаринки, байрамона кайфият улашдилар. Тадбир якунида барча меҳмонлар, жумладан, меҳнат фаҳрийлари, устоз ва мураббийлар, шунингдек, ҳарбий оркестр, ашула ва рақс ансамбли учун байрам дастурхони ташкил қилиниб, ўзбегимнинг миллий таоми ош тортиқ этилди.

“Инсонларни хотирлаш-муқаддас қадрият”

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 30
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar