• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Хотира майдони”га ташриф амалга оширилди

"Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан "Хотира майдони”га ташриф амалга оширилди

 

 

   "Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан, Иккинчи жаҳон уруши фронтларида мангу қолиб кетган минглаб ватандошларимизни хотирлаш, машаққатли синовлардан мардонавор ўтган, уруш оловларида тобланиб, душман устидан ғалаба қозониб омон қайтган қадрли фахрийларимизга ҳурмат-эҳтиром бажо келтириш, шунингдек, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида ватанпарварлик, юрт тақдирига даҳлдорлик туйғусини ривожлантириш мақсадида институтнинг "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш” кафедраси қошида анча йиллардан буён фаолият юритаётган "Замин грунтлари” тўгараги аъзоларининг катта ўқитувчи Ш.Халимова раҳбарлигида жорий йилнинг 8 май куни "Хотира майдони”га ташрифлари ташкил этилди.

“Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Хотира майдони”га ташриф амалга оширилди 

   Ташриф давомида талаба-ёшлари пойтахтимиз марказидаги "Мангу олов” ва "Мотамсаро она” ёдгорлиги пойига гуллар қўйишди, Иккинчи Жаҳон урушида жанг қилган ва қурбон бўлган ватандошларимиз хотираларига ҳурмат бажо келтиришди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 24
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar