• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“КАРЬЕРА КУНИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

"КАРЬЕРА КУНИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

 

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги «2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси тўғрисида» ПҚ-4227-сон Қарори ижросини таъминлаш, 2018/2019 ўқув йили битирувчиларини тўлиқ ишга тақсимлаш мақсадида 

“КАРЬЕРА КУНИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

 

   2019 йилнинг 4 майида иш берувчилар иштирокида "Карьера куни” меҳнат ярмаркасини ўтказилди. Тадбирда кадрларнинг асосий истеъмолчиларидан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар вакиллари, жумладан, "Тошшахартрансхизмат” АЖ ходими Д.Бобожонова, "Йўллойиҳабюроси” МЧЖ масъул ходими Г.Валиева, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Шахсий таркиби билан ишлаш бўлими бошлиғи О.Даминов, Миробод тумани Бандликка кўмаклашиш маркази инспектори Ғ.Нуронов, "Самавто” МЧЖ масъул ходими Ф.Ризаев, Андижон вилояти Автомобиль йўллари бошқармасидан М.Исмоиловалар ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати, Олмалиқ кон-металлургия комбинати, "Махсустранс” давлат унитар корхонаси, ўрта махсус касб-ҳунар таълим муассасалари ҳамда бошқа давлат ва хусусий корхоналар вакиллари иштирок этишди.

 

 

   Институтни 2018/2019 ўқув йили давомида 6 та бакалавриат таълим йўналишлари бўйича 513 нафар талаба, 6 та магистратура мутахассисликлари бўйича 82 нафар талаба битиради. Бугунги кунда уларнинг 80 фоизидан ортиғи бўлажак иш жойларига дастлабки тақсимот қилинган. Ташкил этилган меҳнат ярмаркаси давомида битирувчи талабалар ўзларига мос мутахассисликлари бўйича корхоналар билан уч томонлама шартномалар имзолашди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 42
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar