• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Китобхонлик - маънавият сарчашмаси”

"Китобхонлик - маънавият сарчашмаси”

   Инсон ҳаёти учун энг зарур нарсалар қаторида биринчи нон бўлса, иккинчиси китобдир. Нон инсоннинг моддий эҳтиёжини қондирса, китоб маънавий бойлик, ўзликни англаш, энг муҳими инсоний тарбиянинг муҳим манбаи бўлиб хизмат қилади. Айнан тарбиявий омилнинг китобхонлик даражаси билан боғлиқлиги мутолаа ишининг ҳар қандай даврда ҳам давлат ва жамият учун асосий масала эканлигини англатади.

“Китобхонлик - маънавият сарчашмаси” 

   Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та ташаббус мазмуни ва уни амалиётга жорий этиш афзалликлари ҳақида тушунчаларни ривожлантириш, шунингдек, китоб мутоааласи ва китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси томонидан 25 апрель куни "Китобхонлик - маънавият сарчашмасидир” деб номланган маърифий тадбир ташкил этилди.

“Китобхонлик - маънавият сарчашмаси” 

   Тадбирда Институт "Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат” бўлими услубиётчиси Ф.Сайдаметова, Ёшлар билан ишлаш бўйича факультет декани ўринбосари О.Ашуров, "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси мудири Р. Худайқулов, кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.
   Тадбирда кафедра мудири Р. Худайқулов, доцентлар А. Туляганов, Б. Салимова, катта ўқитувчи Р. Хакимовалар сўзга чиқиб, юртимизда китоб мутолааси маъданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар, ўтказилаётган танловлар ва уларда иштирок этиш тартиблари ҳақида маълумотлар бердилар ҳамда талабаларнинг китоб ҳақидаги фикрлари тингланди, шахсий китоб жавонини яратиш ва уни бойитиш ҳақида мулоҳазалар юритдилар.
Тадбир давомида институтнинг иқтидорли талаба-қизлари Мухаммад Юсуф, Абдулла Орипов ва Зулфияхоним ижодидан ўзлари ёд олган шеърларини айтиб тадбирга ўзгача руҳ бағишладилар.
   Тадбир сўнгида китоб мутолаасини тарғиб этувчи видеоролик намойиш этилди. Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамиша долзарб ва давомли бўлиб қолади.

 

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 36
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar