• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Менинг оилам – менинг бахтим” шиори остида “Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессиясида институт талаба-ёшлари иштирок этишди

"Менинг оилам – менинг бахтим” шиори остида
"Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессиясида институт
талаба-ёшлари иштирок этишди

   Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 782-Ф-сонли фармойишига асосан, жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, маънавий-ахлоқий қадриятларга, ота-она ва кекса авлод вакилларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, оилалар мустаҳкамлиги ва авлодлар бардавомлигини таъминлаш, оила билан боғлиқ миллий қадриятларни сақлаш ва юксалтириш мақсадида жорий йилнинг 3 май куни 15 май - "Халқаро оила куни” муносабати билан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан "Менинг оилам-менинг бахтим” шиори остида "Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди.

“Менинг оилам – менинг бахтим” шиори остида “Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессиясида институт талаба-ёшлари иштирок этишди  

   Сессия муҳокамасида институтнинг"Автомобиль йўллари ва ва  сунъий иншоотлар”факулътети етакчиси М.Қобилов ҳамда оилали ва оила қуриш арафасидаги 30 нафар талаба-ёшлар, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг ўрни, шунингдек ёш оилалар муаммоларини илмий тадқиқ этиш борасидаги ўз фикр ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Сессия муҳокамаси давомида иштирокчи талаба-ёшларга "Оила” илмий-амалий маркази ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи томонидан ”Оила энциклопедияси”, "Бўлажак куёвларга эслатма”, "Бўлажак келинларга эслатма” тарғибот китобчалари тақдим этилди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 49
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar