• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Белоруссия Олий таълим муассасаси билан қўшма таълим дастури имзоланди

Белоруссия Олий таълим муассасаси билан қўшма таълим дастури имзоланди

  Жорий йилнинг 16 апрель куни Белоруссия Республикасининг Белоруссия миллий техника университети ректори С.Харитончик, технопарк бўйича проректор И.Гончарёнок, халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи П.Ширвель ва халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ўринбосари А.Яблонскаялар билан институт ректори А.Рискулов, ўқув ишлари бўйича проректор в.в.б М.Тургунов, "Йўл қурилиш машиналари ва автомобил транспорти эксплуатацияси” факультети декани А.Икромов ҳамда халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи У.Надирхановлар иштирокида расмий учрашув бўлиб ўтди. Учрашув давомида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ТАЙЛҚЭИ ва БМТУ ўртасида "2+2” қўшма таълим дастури асосида талабаларни Белоруссияда таҳсил олишлари масаласи муҳокама қилинди.

Белоруссия Олий таълим муассасаси билан қўшма таълим дастури имзоланди 

 

  Музакоралар натижасига кўра институтнинг 5341400-"Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойихалаш ва қуриш”, 5313100–"Автомобиль транспорти ва йўл қуриш машиналари ва жиҳозлари эксплуатацияси”, 5340600–"Транспорт иншоотлари эксплуатацияси” ҳамда "Геодезия” йўналишлари бўйича талабалар таълим олишлари йўлга қўйилиши ҳамда бу борада ҳар бир таълим йўналиши бўйича 25 тадан талаба ўқишга қабул қилиниши режалаштирилди. Учрашув сўнгида икки Олий таълим муассасаси ректорлари қўшма таълим йўналишлари доир ўқув дастурларига имзо чекдилар.

Белоруссия Олий таълим муассасаси билан қўшма таълим дастури имзоланди

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 69
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar