• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди

"Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз”
мавзусида маърифий учрашув ўтказилди

  Талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, улар орасида баъзан учраб турадиган салбий оқимларга берилиб кетиш холатларини олдини олиш, жамиятимизда учраб турган турли ёт ғояларга қарши иммунитетни ошириш, зарур вақтда ана шундай салбий кучларга қарши маърифат илми билан қарши курашишни ривожлантириш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 11 апрель куни "Биз радикализм, миссонерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.

“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди 

 

 

  Тадбирда соҳа мутахассислари, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмита бош мутахассиси А.Пўлатов, Рус Праваслав Черкови диний семинарияси ўқитувчиси О.Шквордюк, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси А.Жумабоев ҳамда бўлим бошлиғи Б.Алибоев, Ўзбекистон халқаро ислом академияси диншуноси Х.Фидиралиев, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси А.Абдуллаев ҳамда институт профессор-ўқитувчилари, 650 нафардан ортиқ талаба-ёшлар иштирок этишди. 

“Биз радикализм, миссионерлик ва прозелитизмга қаршимиз” мавзусида маърифий учрашув ўтказилди 

 

  Тадбир давомида сўзга чиқанлар айни пайтда дунё аҳли учун жиддий таҳдид солаётган радикализм, миссионерлик ва прозелитизмнинг ёшлар тарбиясига таъсири, жумладан, ёвуз ниятли кимсаларнинг тарафдорларига айланиб қолаётган айрим ёшлар нафақат ўз юрти балки дунё тинчлигига ҳам рахна солиб, ёвуз ниятли кимсалар қўлида қурол сифатида фаровон ҳаётимизни кўра олмаслик кайфиятини, тузумимизга қарши тажовуздан иборат уринишларни юзага келтиришга ҳаракат қилиб, тинч осуда хаётимизга турли тўсиқларни юзага келтириши билан ҳавфли эканлиги, жамиятда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини чуқур сингдириш, диний ва миллий қадриятларимизни тиклаш ва ривожлантириш бўйича юртимизда кенг кўламли амалга оширилаётган ишлар, ёшларни азалий миллий қадриятларимиз асосида баркамол этиб тарбиялаш, уларни ҳозирги таҳликали даврда турли сохта ва мутассиб ғоялардан авайлаб-асрашга қаратилган ишларнинг натижадорлигини ошириш масалалари ҳамда мамлакатимизда миллатлараро ва динлараро муносабатларда юритилаётган оқилона сиёсат асосида ҳар бир шахснинг виждон ва эътиқод эркинлиги, диний қарашларидан қатъи назар тенг ҳуқуқлилиги таъминланаётганини таъкидлаб ўтишди. Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 46
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar