• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Диметов Хаким Нишонович

Диметов Хаким Нишонович

Диметов Хаким Нишонович

    Техника фанлари доктори, профессор 1945 йил 27 февралда Туркистон шахрида, хизматчи оиласида таваллуд топган. 1952-1962 йиллар А.Навоий номли кундузги ва кечки ишчи ёшлар мактабларида тахсил олган. Меҳнат фаолиятини 15 ёшида автомобиллар чилангари лавозимида бошлаган. Мактабни битиргач, шу йили Тошкент политехника институтанинг механика факультети, автомобил транспорта эксплуатацияси мутахассислигига ўқишга кириб, 1966 йилда институты и имтиёзли диплом билан 4 йилда тамомлайди. Институтни тугатгач, кафедра мажлиси карори билан (мудир, мархум профессор Абрамов Н.С.) стажёрликка кабул килинди. 1971 йил Москва автомобил-йўллар институтида (МАЙИ)капитал таъмирланган автомобилларнинг сифатини ва ишончлилигини ошириш муаммоларига батишланган диссертациясини ёклайди. Аспирантура давомида СССР автомобилсозлик вазирлиги қошидаги техник-иктисодиёт кенгашида (автомобилларни таъмирлаш гуруки) ва Москва шахар Билим жамиятида илмий котиб булган. Фан номзоди бўлгач, СССР куролли кучларига чакирилиб, харбий заводда хизмат килган. У 1984 йил МАЙИда йултранспорт комплекси системаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш муаммоларига батишлан­ган «Автомобил транспорти ва автомобил йуллари», «Йул қуриш ва қурилиш машиналари» мутахассисликлари йуналишларида докторлик диссертациясини ёкдайди.

 

   1975 йил Йўл қурилиш машиналарини ишлатиш кафедраси ташкил килинади. Биринчи мудир бўлиб, мутахассислик асосчиси, проф. Икромов У.А. ишлаган. Кейин X.Н.Диметов мудир булиб тайинланади. Кафедра ўкув методик, илмий ишлар хажми ва тарбиявий ишлар ва бошка кўрсаткичлар бўйича институтнинг махсус кафедралари ичида кўп марта биринчи ўринларни эгаллаган. Кафедрада Йул курилиш вазирлигининг Тармок илмий лабораторияси фаолият курсатган.

 

1988-1992 йиллари «Йул кури­лиш факультета» ва «Йул куриш машиналари» факультетлари қўшилиши асосида, янги ташкил цилинган «Автомобил йуллари ва курилишни механизациялаш» факультетага декан булиб ясайланган. Факультетда, илк бор 14 та кафедра ва 3 та тармок лабораториялар, хамда ректорат орасида локал компьютер тармоги татбик қилинган эди. Шулар катори факультет музейи ташкил килинади ва у анна вақтгача фаолият кўрсатади. Ушбу даврда факультет бир неча бор конкурс ва мусобакалар совриндорн бўлган.

 

   1992-1995 йиллар институтда илмий ишлар прорекгори лавозимида фаолият кўрсатади. Институда олтита йўналиш бўйича илмий марказлар ташкил килинади ва уларга машхур олимлар - институт просфессорлари Қодиров С.М., Эшонходжаев А.А. ва бошкалар рахбарлик килишган. Илмий марказлар бир-бирига якин мутахассисликларнинг студент, аспирант ва докторантларини бирлаштиради ва илмий иш фаолиятлари (давлат бюджети ва хужалик шартномалари) натижаси ўларок, илмий сектор томонидан таъсис қилинган йиллик йирик мукофотга курашганлар. Биринчилар катори проф. Қодиров С.М. 1 млн. сум совриндори бўлган ва ушбу маблагни худудда маълум ва машхур бўлган илмий лабораториясини жихозлашга сарф қилган. Институтда ёш олимлар клуби ташкил килинган эди ва унда хар ойда тармок рахбарлари ва етакчи олимлар билан аспирант ва ил­мий даражаларга даъвогорлар ўртасида учрашувлар ўтказилар эди. Проф. Диметов Х.Н. 10 йилдан кўпрок даврда Марказий Осиёда, худудий Олий аттестация комиссиясининг махсус кандидатлик диссертациялар ёкда- надиган кенгашида (ва институт кенгашида хам) илмий котиб бўлган. Кенгаш фаолиятида худудда ва шаркий Россияда, хамда биринчи навбатда институда 5 йўналиш бўйича тайёрланган 100 дан ортик номзодлик диссертациялари ёкданган. Проф. Х.Н.Диметовнинг ил­мий - услубий фаолияти чет мамлакатларнинг олимлари орасида хам маълумдир. У ҳануагача Россия, Козоғистон, Кирғизстан, Украина ва бошка хамдустлик ва Европа (Нидерланд, Англия, Гретия ва бошка), Хитой, Ҳиндистон, Миср ва бошка мамлакатлардаги хамкасблари билан узвий алокаларда. У илмий даражалар даьвогарларига сабоклар берган ва маърузалар ўкиган, кўп йиллардан буён Қозогистон ва Қиртизистоннинг диссертация ёклаш махсус илмий кенгашларида фаол катнашиб келмокда. Халкаро, тармок анжуманларида, кургазмаларида ва семинарларда иштирок этган ва ташкилий қўмита аъзоси бўлган. Ўзбекистан ва Россия транспорт концепцияларини (Россия халкаро транспорт ака- демиясининг Академики сифатида) ишлаб чиқишда иштирок қилган.

 

  Олий таълим вазирлигининг ва ДИТК, ҳамда тармок вазирликларининг илмий, услубий, эксперт кенгашларида ва Йул - транспорт комплекси муаммолари Давлат комиссияларида фаол иштирок этган. Йул қурилиш ва уни мухофаза қилиш вазирлигида механизациялашнинг бош мугахассиси эди. Унинг илмий фаолияти кўп қирралидир ва йул-транспорт комплексининг «инсон-машина- мухят -сарф харажатлар» ресурслари системасини оптимизациялашнинг актуал муаммоларини қамрайди. Унинг илмий изланишлари натижаси 200 дан ортик илмий ишларда, шулар қатори 5 монографияда, 12 дарсликда ва ўқув қўлланмаларида, маколаларда, ихтиролар ва юзга якин хужалик шаргиома илмий ишлари хисоботларида акс этган ва чоп этилган. Меҳнат муваффациятлари натижалари Фахрий автомобилчи медали ва бошқа мукофотлар билан такдирланган. Олий мактаб аълочисидир. Тошкент чет тиллар институти қошидаги БМТнинг экспертлар тайёрлаш курсини тамомлаган. 1997 йил май ойидан эътиборан ва хозиргача у Республика рахбарияти таклифига биноан Республикада дунё стандарглари талабларига мос мотор ёглари ва бошка сурков мойларини ишлаб чиқарадиган ўзбек-америка кушма корхонасининг бош дирекгори биринчи муовини лавозимида ишламокда. Республикага чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича УзР Президенти кошидаги Комиссияда гурух аъзосидир.

 

Проф. Диметов X. Н- ТАЙИдаги ҳамкасблари билан узвий хамкорликда. У институт қошидаги махсус кенгаш аъзоси, илмий даражалар даъвогарларига мунтазам сабоклар беради ва уз кафедрасига шахсий кутубхона фондидан китоблар такдим этган.

  Отаси Нишонбой хожи 83 ёшида вафот килган, уруш катнашчиси, 45 йилдан кўпрок шахар сув хужалигида рахбар бўлиб ишлаган, онаси Замира Хожи она еттита фарзандга илм бердилар ва вояга етказдилар. Х.Н.Диметовнинг учтафарзанди ва олтита невараси бор. Умр ўртоғи Содикова Д.И. фан номзоди, доцент ТАЙИда кафедра мудири бўлиб ишлаган, ҳозир нафакада. Иккита кизи ТошМИни тамомлаган, ўгли Г. В. Плеханов номли Москва давлат иктисодиёт Академиясинннг Тошкентдаги филиалини тамомлаганПроф. Диметов Х|.Н. футболга, теннисга, чанғи ва от спортига кизикади. Москва шачрида «ДСО Буревестник» мастерлар футбол терма командасида ўйнаган.

Асосий илмий асарлар:

1 .Ўзбекча-русча-инглизча курилиш ва йул курилиш машиналари ва жиҳозлари тематик лугатлари. Тошкент, 1995-1997 й.й.
Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 33
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.