• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Орифжонов Мадамин Марипович

 

Орифжонов Мадамин Марипович 


Орифжонов Мадамин Марипович 

   Техника фанлари номзоди, доцент, ўқув ишлари бўйича проректор 1952 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Отаси Марип Арипджанов темир йул тизимида ошпаз бўлиб ишлаган. Онаси Маҳбуба ая уй бекаси эди. Мадаминжон 1959 йилдан Тошкент шахридаги 76-ўрта мактабда ўқиган ва 1969 йилда ўқишни олтин медал билан тугатгач, Тошкент политехника институтида янги ташкил этилган "Автомобил транспорти ва автомобил йуллари" факультетига ўқишга кирган ва таҳсилни 1972 йилдан Тошкент автомобил ва йўллар институтида давом эттирган. 1974 йилга келиб институтни имтиёзли диплом билан тугатгач, "Автомобил транспорти" мутахассислиги бўйича мухандис-механик малакасига эта бўлган. Мадамин мехнат фаолиятини "Автомобил транспорта" факуль­тета таркибидаги "Автомобил ва трактор двигателлари" кафедрасида профессор Сарвар Қодиров раҳбарлигида стажёр-тадкикотчиликдан бошлаган. 

  У 1976 йилда "Автомобил транспорти" мутахассислиги бўйича аспирантурага кирган ва С Кодиров ҳамда О.Ғанихўжаев раҳбарликларида "Атроф муҳитнинг юкори чангланганлик шароитида дизелнинг иш цикли ва цилиндр-поршен гурухининг ишлаш қобилияти" мавзуида номзодлик диссертацияси устида илмий ишлар олиб борган. 1979 йилда аспирантурани тугатгач, "Автотрактор двигателлари" кафедрасига ассистент лавозимига ўтказилди ва 1982 йилда номзодлик диссертациясини муваффациятли химоя қилди. 1983-1992 йиллар давомида "Автотрактор двигателлари" кафедрасида катта ўқитувчи, кейин доцент бўлиб ишлади. Шу билан бирга, Автотранспорт факультета деканининг муовини бўлди. 1992 йилда "Автотрактор двигателлари" кафедраси бўйича докторантурага кирди ва профессор С.Қодиров раҳбарли­гида "Иссиқлик йўқогиши чекланган дизелнинг иш жараёнини оптималлаштириш" мавзуида докторлик иши устида изланишлар олиб борди. У 1995 йилда институтнинг "Ташки алоқалар" бўлимига бошлик этиб тайинланди. 1996- 2000 йиллар давомида етакчи илмий ходим ҳамда «Халқаро эксперглар-диспашер ва сюрвейерлар" ёпиқ акциядорлик жимиятида сюрвейер сўнгра, масьулияти чекланган  "MARINYEKS AYTIES" жамиятида директор ўринбосари лавозимида ишлади. 2000 йил июн-ноябр ойларида Тошкент автомобил-йллар институтида иқтидорли талабалар ва магистрлар билан ишлаш марказининг бошлиғи бўлди. Шу йилнинг декабр ойидан бошлаб эси институтда ўкув ишлари бўйича  ректор муовини лавозимида ишлаган. 

    Мехнат фаолияти давомида жпмоат ишларида хам фаоллик кўрсатди. У институт касаба қўмитаси раисининг муовини, илмий-услубий кенгаш раиси, илмий кенгаш аъзоси сифатида факультет ва институт миқёсида ижтимоий, маданий-маърифий, илмий-услубий ишлар сифатини яхшилашга хисса кушиб келган. М. Арипджанов 30 дан ортик Ўқун-услубий қўлланма ва илмий Мақололар муаллифи. "Ички ёнув двигателларини лойихдлаш" ўкув қўлланмаси, "Автотрактор двигателлари" курсидан лаборатория ишларини бажариш бўйича ҳамда "Ички ёнув двигателларининг иссиклик ва динамик хисобини ЭҲМ ёрдамида бажариш" услубий кўрсатмалари унинг қаламига мансуб. Улардан талабалар самарали фойдаланмокдалар. Мадамин педагогик маҳорати ва илмий салохиятини оширишга жиддий эътибор беради. Ўтган давр мобайнида Москва автомобил йўллар институти (1984й), Мюнхен техника университети (Германия 1991й), Ўзбекистан Миллий университета (1986й, 1994й) ва Москва давлат университетлари (2002й)да ўз малакасини оширди. Ўзлаштирган янги педагогик технологияларини ўкув жараёнида қўллаб, дарс сифатини оширишга эришмокда. Меҳнат фаолияти даврида кўп йиллик самарали ва халол мехнати хамда ўз хизмат вазифасига бўлган садокдти учун институт рахбарияти, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг фахрий ёрликлари билан мукофотланган. Мадамин Арипджанов 4 нафар фарзанднинг отаси ва 5 набиранинг суюкли бувасидир. Асосий ўкув-услубий қулланмалар ва илмий мақолалар: 1.Адибатик двигателлар. Ёш олимлар конференцияси. Тошкент, 1995 й. 2.Ички ёнув двигателларида техник керамика ишлатиш ва уни олиш технологияси. "Композидион материаллар" илмий-техникавий ва амалий журнал. 2003 й., №2, 27-29 бет.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 58
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.