• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш”

Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти "Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш” бўйича етакчи мутаҳассиси Erwin FLEISCHER иштирокида институт профессор-ўқитувчилари ва магистрант-талабалари учун ўқув-семинари ташкил этилди

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатациясиинститути ҳамда Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти билан ўрнатилган икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари доирасида 2019 йил 11 март куни Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти "Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш” бўйича етакчи мутаҳассиси Erwin FLEISCHER иштирокида институтнинг "Автомобил йўлларини қидирув  ва лойиҳалаш” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва магистрант- талабалари учун ўқув-семинари ташкил этилди.

“Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш”

    Семинар давомида Erwin FLEISCHER геосинтетик материаллардан фойдаланиб автомобиль йўллари қопламасини қуришда Германия тажрибаси ҳақида маълумотлар тақдим этди, шунингдек, айни кунларда Германия ва Ўзбекистонда лойиҳаланаётган ва қурилаётган автомобиль йўллари ҳақида фикрлар алмашинди.

 

“Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш” 

 

   Баҳс-мунозараларга бой, дўстона руҳда ташкил этилган семинарда йўлдан сувни четлатиш ва шовқинга қарши тўсиқларни қўллаш, автомобиль йўллари бўйича меъёрий ҳужжатларни яратиш, уларни тайёрлашда нималарга эътибор бериш кераклиги, бажарилган ишларни меъёрий ҳужжатлардаги талабларга риоя этган ҳолда бажарилишида Германия ҳамда Ўзбекистон тажрибаси солиштирма тарзда аниқ мисоллар билан ёритиб берилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 13
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar