• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

    Хозирги кунда Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг нуфузли университет ва ташкилотлари билан алоқалар ўрнатган. 2018 йилнинг 27 ноябрида ПҚ-4035 сонли "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига асосан институт Германиянинг нуфузли университетлари ва ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатмоқда. Шу жумладан ўтган йилнинг 3 декабрида Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти хомийлигида институтнинг "Автомобил йўлларини қуриш ва эксплуатацияси” кафедрасига "Йўл қурилиши технологияси ва йўл қопламаларини соз холда сақлаш” бўйича етакчи мутаҳасис Erwin FLEISCHER 2 ҳафталик муддатга биринчи ташрифи амалга оширилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

 

 

   Биринчи ташриф чоғидаE.FLEISCHER институтнинг "Автомобиль йўлларини қуриш ва уларнинг эксплуатацияси” кафедраси профессор-ўқитувчиларига семинар-тренинглар ташкил қилди. Бундан ташқари Ўзбекистондаги бир қатор йўл қурилиши корхоналарига расмий ташриф уюштирилди, Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги қўрилаётган янги магистрал қурилиш жараёни билан танишди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Германиянинг SES (Senior Expert Service) ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик ривожланмоқда

 

 

   Жорий йилнинг 4 март санасида E.FLEISCHER ТАЙЛҚЭИга ўзининг иккинчи узоқ муддатли ташрифини амалга оширди. Унга кўра эксперт 4 март санасидан 30 март санасигача институтнинг иқтидорли талабаларига йўл қуриш соҳасида Германия тажрибаси бўйича семинар тренинглар ва кейс-стади (Case study) услубида дарслар ўтказиши режалаштирилди. Кафедра профессор-ўқитувчиларига семинарлар ташкиллаштириш, бундан ташқари Ўзбекистонда жойлашган асфальт-бетон, тош майдалаш, битум ишлаб чиқариш заводлари, лойиҳа институтларига ташриф уюштириш кўзда тутилган.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 53
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar