• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

"СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштиришчора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон Фармонининг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш,мақсадида 2019 йил 5 март куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Хотин-қизлар бошланғич ташкилоти, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамкорлигида "Балли, қизлар” кўрик-танловининг навбатдаги босқичи ўтказилди.

“СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

 

 

   Танловни институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан очиб, институтнинг барча аёл профессор-ўқитувчи, ходимлари ва талаба-қизларни 8 март-"Халқаро Хотин- қизлар байрами” куни билан муборакбод этиб, самимий тилаклар билдирди. Кўрик-танловда институтнинг "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультетиининг гўзал, латофатли талаба-қизларидан ташкил топган "Сарви –санамлар” жамоаси ҳамда "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультетининг барно, соҳибжамол талаба-қизларидан ташкил топган "Нозанинлар” жамоаси иштирок этиб, 4 та шарт бўйича яъни сиёсий-ҳуқуқий билимлар яна бир карра синовдан ўтказилди ҳамда шеър, қўшиқ, рақс ва саҳна кўринишлари намойиш қилдилар.

“СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

 

 

 

   Жамоаларнинг чиқишларини одилона баҳолаш учун 3 кишидан иборат Ҳакамлар хайъати иш олиб бориб, мавзунининг долзарблиги ҳамда тўлиқ ёритиб берилганлиги, ҳаётий асосланганлиги, қизиқарли, ҳазил мутойибага бой маълумотларнинг жамланганлиги, актёрлик маҳорати, сиёсий-ҳуқуқий маълумотлардан хабардорлик каби мезонлар асосида ўрганилди ҳамда муносиб баҳолар эълон қилиб борилди. Кўрик танлов давомида "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультетининг "Нозанинлар” жамоаси фаол иштирок этиб, ғолибликка эришдилар. Ғолиб жамоага институт раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди. Тадбир иштирокчилари унинг бадиий безакларга бой, кўркам ва мазмунли ўтганлигини эътироф этдилар.

 

“СЕН БАРИБИР АЗИЗ ВА МУҚАДДАССАН, АЁЛ”

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 31
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar