• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди

Талаба-ёшлар ўртасида "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди

   Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий-ҳуқуқий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, улар орасида қаровсизлик ва назоратсизлик, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида жорий йилнинг 20 февраль куни "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида соҳа мутаҳассислари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ташкил этилди.

Талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди 

 

   Тадбирда Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Ф.Рахмонов ҳамда Тошкент шаҳар Миробод тумани ИИОФМБ ВЕ ва Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи катта инспектори майор В.Набераева ҳамда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт матбуот котиби У.Мардонов, психолог Т.Сатторов, факультет декан ўринбосарлари, профессор-ўқитувчилар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этишди.

Талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди 

 

   Тадбирда сўзга чиққан соҳа мутахассислари, ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш, ёшлар ўртасида қаровсизлик ва назоратсизликни олдини олиш ҳамда бу борада содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар, жумладан, айни кунларда кенг оммалашган иллатлардан бири психотроп дори воситалари, улардан талаба-ёшларнинг фойдаланишларини олдини олиш ва унинг таъсирига тушиб қолмаслик ёки бевосита психотроп дори воситаларини олди-бердисида иштирок этиш юзасидан белгиланган қонуний жавобгарлик, шунингдек, Ватанга садоқатли, атрофдаги инсонларга нисбатан юксак ҳурмат билан муносабатда бўлиш, шу билан бирга, давлатимиз томонидан ёшларга яратилган катта имкониятлар ҳақида тўҳталиб ўтишди. Тадбир давомида "Икки йўл ўртасида” видеоишланмаси намойиш этилди. Талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисларидан керакли жавобларни олишди.

Талаба-ёшлар ўртасида “Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз” мавзуида профилактик тадбир ташкил этилди

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 53
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar