• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда

"ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда

 

    "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти тадбирлар режасига биноан ўтказилаётган "Очиқ мулоқотлар ойлиги” давом этмоқда.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда 

   Жорий йилнинг 14 ҳамда 21 февраль кунлари институтнинг профессор-ўқитувчилари, "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети 1 ва 4 босқич ҳамда "Йўл-қурилиш машиналари ва автомобиль транспорти эксплуатацияси” факультети 2 ва 4 босқич талаба-ёшлари билан институт ректори А.Рискуловнинг учрашуви ташкил этилди.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” давом этмоқда 

   Учрашув давомида институтда олиб борилаётган таълим-тарбия масалалари, бакалавриатдан сўнг магистрлик таълимини хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш имкониятлари, ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, назарий ва амалиёт бирлигининг фойдалари, шунингдек, 4-босқич талабаларининг битирув малакавий ишларини тайёрлаш жараёнига жиддий ёндашиш зарурлиги, хорижий тилларни мукаммал ўрганиш борасида тегишли шароитлар яратиш ҳамда битирувчиларнинг бандлик масалалари ва бошқалар юзасидан фикр ва мулоҳазалар тингланди, таҳлил қилиниб, қарорлар қабул қилинди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 47
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar