• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди

   2018 йил 5 июнда Минск шаҳрида ўтказилган МДҲ Координацион транспорт мажлиси соҳалар Кенгашининг 8-сессияси қарорига асосан, инглиз тилини мукаммал ўрганиш бўйича талабалар кўникмаларини ошириш, жамоавий ишлаш кўникмаларини ривожлантириш, талабаларнинг ижодий ёндашувини ривожлантириш мақсадида 2018 йилнинг сентябрь-декабрь ойлари давомида МДҲ КТМ Таълим ва фан Кенгаши ҳамда Россия транспорт университети (МИИТ) томонидан МДҲ давлатлари транспорт соҳасига кадрлар етиштириб берувчи олий таълим муассасалари ўртасида инглиз тили бўйича I Халқаро Олимпиада ташкил этилди. Олимпиада 2 босқичда ўтказилиб, унда Беларуссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистондан жами 22 та олий таълим муассасаларидан жамоалар иштирок этишди.

Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди 

 

 Инглиз тили бўйича Халқаро олимпидада институт талаба-ёшлари фаол иштирок этишди   Шунингдек, ушбу Олимпиадада Ўзбекистон Республикаси номидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшларидан иборат жамоа, жумладан, институтнинг 210-16 гуруҳ талабаси Уринов Рустам, 208-15 гуруҳ талабаси Шоикромов Шотемур, 260-18 гуруҳ талабаси Комилжонова Лобар, 260-18 гуруҳ талабаси Ахматкулов Шукуржон, 134-17 гуруҳ талабаси Муродиллоев Зухруллолар институтнинг "Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси Сиддикназарова Зульфия Миршараповна раҳбарлигида иштирок этишди. Олимпиада давомида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган институтимиз талаба-ёшлари фаол иштироклари учун Сертификат билан тақдирландилар.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 46
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar