• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ

 

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида” ги ПФ-5635-сонли фармони, 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон ҳамдаЎзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти "Автомобиль йўлларини қидирув ва лойиҳалаш” кафедраси бир қатор ҳорижий соҳа корхоналари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ 

   Ушбу ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг 20 февраль куни Италиянинг "Macaferri Industrial Group” халқаро компаниясининг Мустақил Давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)даги вакили ООО "Габионы Макаферри СНГ” компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛДИ 

   Учрашув доирасида институт профессор-ўқитувчилари учун ООО "Габионы Макаферри СНГ” комапиясининг техник директори Иншаков Александр Михайлович ва техник координатор Леонардо Мартино компаниянинг иш фаолияти, фаолият йўналишлари ҳамда қурилиш соҳасидаги замонавий инновацион материаллар ҳақидаги тақдимоти орқали маълумотлар билдиришди.

Ушбу компаниянинг фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  • -Эрозия жараёнини назорат қилувчи иншоотларни барпо этиш;
  • -Тиргак деворларни барпо этиш;
  • -Ёнбағирларни мустаҳкамлаш;
  • -Автомобиль йўли ва темир йўл кўтармаларини мустаҳкамлаш;
  • -Кўприк таянчларини эрозиядан ҳимоялаш;

         Грунтларни мустаҳкамлаш ва х.к.

    Бугунги кунда ООО "Габионы Макаферри СНГ” компанияси автомобиль йўлларини тоғли ҳудудларда тоғ ён бағирларини мустаҳкамлаш ва кўчкиларни олдини олиш, қиш даврида қор кўчкиларини тўсиб қолувчи махсус сеткаларни ва асфальтобетон қопламаларини мустаҳкамлиги ва хизмат муддатини ошириш мақсадида махсус металл сеткалар қўллаш бўйича юқори сифатли инновацион технологияларни тадбиқ этиб келмоқда.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 39
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar