• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

"ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди

 

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди   Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилган "Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида 2019 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури”нинг 5-бандида белгиланган вазифалар, жумладан, Ёшларга оид давлат сиёсати ижросини таълим муассасалари томонидан самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти раҳбариятининг институтнинг "Автомобиль йўллари ва сунъий иншоотлар” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда 2-3 босқич талаба-ёшлари билан жорий йилнинг 12-13 февраль кунлари очиқ мулоқоти ташкил этилди. Мулоқот давомида институт ректори Олимжон Рискулов факультет талабаларига тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, уларнинг таълим сифатини ошириш, ўқув жараёнида мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни институт фаолияти доирасида бартараф этиш ҳақидаги фикр-мулоҳаза, таклифлари билан қизиқди.

“ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ОЙЛИГИ” ташкил этилди 

 

   Очиқ мулоқот эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан институт ректорига мурожаат қилиб, масаланинг ҳолати ва вазиятидан келиб чиқиб, керакли жавобларни олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 60
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar