• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

 

   Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4035-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш институти 40 дан ортиқ хорижий давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

 

 

   Ҳамкорликлар доирасида Россия Федератив давлатининг Оренбург Давлат Университети билан ўрнатилган алоқалар алоҳида аҳамиятга эга.  Жорий йилнинг 21-28 январь кунлари давомида институтнинг "Тиллар” кафедраси катта ўқитувчилари Ш.Харатова ва З.Расулова Оренбург Давлат Университетининг "Таржима назарияси” кафедраси ва бошқа қатор турдош филология ва тиллар соҳасида фаолият юритувчи кафедралардан техника йўналишида изланаётган талабалар учун услубий кўрсатма, қўлланма ҳамда дарсликлар яратиш мезони ва талаблари, шунингдек дарс жараёнида интернет ва кутубхоналарнинг роли каби масалалар юзасидан 16 соатлик малака ошириш курсида ўз малакаларини оширишди.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА.

 

 

 

   Шу билан бир қаторда 23-25 январь кунлари Оренбург Давлат Университетида бўлиб ўтган "Университетский комплекс как региональный центр образования, науки и культуры” Халқаро конференциясида институт ректори А. Рискулов ва институтнинг Халкаро алоқалар бўлими рахбари У.Надирханов ўз тақдимотлари билан иштирок этдилар. Шунингдек, дунёнинг етакчи олийгохлари вакиллари билан келгуси фаолият доирасида амалга ошириладиган ҳамкорликнинг бугунги ва келажакдаги режалари, инновацион ғоялар билан ишлаш принциплари ва устувор йўналишлари, ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш борасида, жумладан, Португалиянинг Сантарем Политехника институти билан ўзаро келишувларга эришилди.

ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ МУСТАҲКАМЛАНМОҚДА. 

 

   Конференция давомида Тошкент автомобиль йулларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти ҳамда Оренбург Давлат Университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномалари имзоланди ва унга кўра Олийгоҳнинг таълим, илмий тадқиқотлар олиб боришдаги самарадорлиги ва салоҳиятини оширишда халқаро алоқалардан кенг фойдаланиш мақсадлари белгилаб олинди.

ТАЙЛҚЭИ Матбуот котиби

У.Мардонов


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 74
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar