• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“КАФЕДРА КУНИ"

"Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти” мавзусида "КАФЕДРА КУНИ” ташкил этилди.

   Талабалар турар жойларида амалга ошириладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар таъсирчанлиги ва самарадорлигини ошириш, мазкур тадбирлар доирасида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни тизимли йўлга қўйиш, талабаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишларига кенг имкониятлар яратиш, уларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, турли маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилиш қилиш мақсадида жорий йилнинг 7 февраль куни институтга қарашли 5-сонли талабалар турар жойида ”Кўприклар, тоннеллар ва йўлўтказгичлар”кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан "Ўрта асрлар шарқ алломалари ва мутафаккирларининг тарихий мероси, унинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти” мавзусида "Кафедра куни” ташкил этилди.

“КАФЕДРА КУНИ" 

 

   Тадбир давомида кафедранинг профессор-ўқитувчилари сўзга чиқиб, ўзбек халқи маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ зотлар Алишер Навоийнинг тарихий мероси, уларнинг замонавий цивилизация ривожидаги роли ва ахамияти, унинг мўътабар номи, ижодий меросининг боқийлиги, бадиий даҳоси замон ва макон чегараларини билмаслиги, Алишер Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намояндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган ўлмас сўз санъаткори эканлиги хусусида сўз юритишди.

“КАФЕДРА КУНИ" 

 

Тадбир якунида А.Навоий ҳаёти ва ижодига бағишланган илмий оммабоп ҳужжатли фильм намойиш этилди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 47
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar