• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди
  • Avtor: admin
  • 18-02-2019, 16:45
  • Toifalar: ---

"Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

“Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди    Мамлакатимизда ёшлар сиёсати ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари ҳамда бу борадаги устувор вазифалар бўйича талабалар тушунчаларини ривожлантириш ҳамда талаба-ёшларнинг барча йўналишлар бўйича фаоллигини ошириш борасида фикр, мулоҳазаларни эшитиш ҳамда таклифлар олиш, келгуси фаолият учун вазифалар белгилаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминовнинг жорий йил 8 февраль куни институт талаба-ёшлари билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.

“Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса – тараққиётнинг кафолатидир!” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди

 

 

   Мулоқот давомида Ш.Мирзамўминов, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг 26 йиллигига бағишланган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг "Билимли авлод – буюк келажакнинг, тадбиркор халқ – фаровон ҳаётнинг, дўстона ҳамкорлик эса тараққиётнинг кафолатидир” мавзусидаги маърузасида олий таълим тизими ҳамда ёшлар сиёсати борасида белгиланган вазифаларга тўҳталиб ўтди.

"Ватаннинг эртанги тақдири, миллат қисмати билан боғлиқ ҳаёт-мамот масаласида эса ҳеч кимнинг четда туришга ҳаққи йўқ; бахт, фаровонлик, яхши яшаш осмондан тушмайди, Ватанимизга ташқаридан биров келиб бир нарсани қойиллатиб қилиб бермайди, манфаатлар устунлиги авжга минган бизнинг замонимизда ҳеч ким четдан беҳудага битта ғишт, бекорга келиб бир туп кўчат ўтқазиб бермайди. Кимки бизга дўст, кимки ҳамкору йўлдош бўлишга рози экан, билингки, юртимизда яшаётган ҳар бир фуқаро, каттаю-кичикнинг қалбидаги Ватанпарварлик, халқсеварлик, шу Ватанга жонфидолигини инобатга олиб бизга қўл чўзади, ўзини севмаганни ўзга сийламайди.

Шунинг учун қайси соҳада бўлмасин, ўзимиз учун эмас, Ватан учун меҳнат қилаётганимизни ҳис қилайлик. Мансабдор одам пора олса, нафақат ўзининг мансабини суистеъмол қилади, бу билан у ўзининг вазифасига эмас, балки зиммасидаги Ватанининг ҳақларини суистеъмол қиляпти, Ватаннинг келажагига хиёнат қиляпти.”

   Мулоқот давомида талабалардан:

  • -институт ҳудудида ўқув қуроллари сотишни йўлга қўйиш, шунингдек, ҳужжатлардан нусха кўпайтириш принтерлар сонини ошириш ва хизмат нархларини арзонлаштириш;
  • -ТТЖларда инглиз тили ва математика ўқув курсларини ташкил этиш;
  • -институт ҳудудида мавжуд ошхоналар фаолиятини кўриб чиқиш, ёғ ҳиди тарқалишига қарши чоралар кўриш, овқатлар нархларини қайта кўриб чиқиш борасида таклифлар билдирилди.

   Ташкил этилган жонли мулоқот эркин ва самимий руҳда ташкил этилди, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлари ва таклифлари билан мурожаат қилиб, масаланинг ҳолати ва вазиятидан келиб чиқиб, керакли жавобларни олишди. Институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов мулоқот сўнгида билдирилган фикр ва таклифларни кўриб чиқиб, институт ректори билан келишган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинишини айтиб ўтди.

 

ТАЙЛҚЭИ Матбуот котиби

У.Мардонов

 

 

 

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 319
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar