• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“ОЛИС ЮЛДУЗЛАР ШУЪЛА ТАРАТАР” мавзусида байрам кечаси ўтказилди

"ОЛИС ЮЛДУЗЛАР ШУЪЛА ТАРАТАР”
мавзусида байрам кечаси ўтказилди

    Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг "Тиллар” кафедрасипрофессор-ўқитувчилари томонидан жорий йилнинг 15 февраль куни улуғ аждодларимиз, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 578 йиллик ҳамда улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 536 йиллик таваллуди муносабати билан "Олис юлдузлар шуъла таратар” мавзусида байрам кечаси ўтказилди.

“ОЛИС ЮЛДУЗЛАР ШУЪЛА ТАРАТАР” мавзусида байрам кечаси ўтказилди 

 

    Байрам тадбирини институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан очиб, ёшлар қалбида ватанпарварлик, юртга садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда, шунингдек, маънавий дунёқарашини эзгу ғоялар билан бойитишда, тафаккури кенг, теран фикрли авлод бўлиб етишишларида улуғ аждодларимизнинг бой меросини чуқур ўрганиш ва тарғиб этишнинг ўрни беқиёслиги юзасидан ўз фикрларини билдирди. Тадбирга талаба-ёшлар томонидан тайёрланган ғазалхонлик, рубоийхонлик йўналишидаги бадиий-мусиқий чиқишлар, саҳна кўринишлари янада бой маъно ва мазмун бахш этди.

“ОЛИС ЮЛДУЗЛАР ШУЪЛА ТАРАТАР” мавзусида байрам кечаси ўтказилди

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 75
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.