• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Шеъриятнинг икки дарғаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

"Шеъриятнинг икки дарғаси” мавзусида
давра суҳбати ташкил этилди

    Халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз намоёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум қилган, сўз мулкининг султони Ҳазрат Мир Алишер Навоийнинг 578 йиллик таваллуди муносабати билан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 7 февраль куни институтнинг "Тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан "Шеъриятнинг икки дарғаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

“Шеъриятнинг икки дарғаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

  Мазкур тадбирда институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамуминов, декан ўринбосари М.Алимов ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети "Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси ўқитувчиси, филология фанлари номзоди, доцент Т.Матяқубова, шунингдек, институт профессор-ўқитувчилари ҳамда иқтидорли талаба-ёшлар иштирок этишди.

“Шеъриятнинг икки дарғаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди

   Тадбирда сўзга чиққанлар А.Навоий ижодида энг асосий инсонпарварлик, яхшилик, ватанпарварлик ва эзгулик ғоялари, ёшлар тарбиясининг ўзига ҳос жиҳатлари хусусида кенг маълумотлар билдирдилар. Тадбир давомида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари томонидан Алишер Навоий ижодиётидан намуналар ёд этиб, бадиий чиқишлар, саҳна кўринишлари намойиш этишди. 

ТАЙЛҚЭИ Матбуот котиби

У.Мардонов
Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 21
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.