• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”, “Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди

"Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”,
"Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди

 

   Ёшларни тўғри тарбиялаш устувор масала. Қонунларни кучайтириш, жазони қаттиқлаштириш ҳам керак. Лекин бу билан жамиятдаги муаммони ҳал этиб бўлмайди. Буни барчангиз яхши биласиз албатта, ҳаммасини болаликдан, тарбиядан бошлашимиз керак. Шу сабабдан давлатимиз сиёсатининг бош мақсадиёшларда соғлом фикр ва ғоя куртакларини шакллантириш, ўзликни англаш ғоясини амалга ошириш, ёшларнинг ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топишига кўмаклашиш, айниқса турли салбий иллатларга қарши иммунитетни тарбиялаб бориш ҳамда ҳимоя қилишга қаратилган.

“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”, “Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди 

 

   Жорий йилнинг 8 февраль куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти талаба-ёшлари ўртасида Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда "Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”, "Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” мавзуларида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди.

“Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши биргаликда курашамиз!”, “Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” мавзусида маърифий тарғибот тадбири ташкил этилди 

 

   Тадбирда Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамўминов, институт Хотин-қизлар қўмитаси БТ раиси М.Нигманова, институт матбуот котиби У.Мардонов, психолог Т.Сатторов, институт факультет деканлари ва декан ўринбосарлари, 6 нафар профессор ўқитувчилар ҳамда 553 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди.

  Тадбирда сўзга чиққанлар талаба-ёшлар ўртасида тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш, жиноятчиликнинг олдини олиш-ҳуқуқбузарлик профилактикаси, шунингдек, ҳар бир маҳаллани жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш, бунда бефарқлик, лоқайдлик ҳолатларига барҳам бериш орқали жамиятда тинч ва осойишта ҳаётни таъминлаш, бу борада ҳар бир фуқаро онгида "Мен ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишга масъулман” деган туйғуни шакллантириб, ўзимиз ўз ватанимизнинг тинчлиги учун кечаю-кундуз бефарқ бўлмасдан курашишимиз лозимлиги, жумладан, ҳуқуқбузарликлар ўз-ўзидан содир этилмаслигини ҳисобга олиб, асосий масала ҳуқуқбузарликларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш тўғрисида сўз юритишди.

Тадбир давомида "Ажалга элтувчи йўллар”видеоишланмаси намойиш этилди.

Тадбирда институт талаба-ёшлари ўзларини қизиқтирган саволлари билан маърузачиларга мурожаат қилиб, соҳа мутаҳассисидан керакли жавобларни олишди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 28
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.