• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” ШИОРИ ОСТИДА ЭСТАФЕТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
  • Avtor: admin
  • 8-02-2019, 20:06
  • Toifalar: ---

"МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” ШИОРИ ОСТИДА ЭСТАФЕТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

 

   Ватанпарварлик бу Ўзбекистон Республикасининг ҳар бир фуқаросининг маъсулияти, бурчи ва унинг ёрқин келажагидир. Ватанпарварлик-кишиларнинг она юртига, ўз ошёнига муҳаббати ва садоқатини ифодалайдиган тушунча. Барча кишилар халқ, миллатлар учун умумий бўлган, асрлар давомида сайқалланиб келган умуминсоний туйғу, маънавий қадриятларидан бири. Тарихий жиҳатдан кишиларнинг ўз Ватанлари тақдири билан боғлиқ ижтимоий ривожланиш, халқларнинг ўзлари яшаётган ҳудуднинг дахлсизлиги ва мустақиллиги йўлида курашиш жараёнида такомиллашиб келган хис туйғулар жамланмаси саналади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 декабрдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5413-сон фармойишида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар "Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилиниб, "Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида ўтказиладиган тадбирлар режасига биноан жорий йилнинг 25 декабрь куни Миробод тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 214-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари, ўқитувчи-педагоглари учун институтнинг Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда институт Ҳарбий кафедраси офицер-ўқитувчилари, ҳарбий кафедра талабалари иштирокида "Мен ҳам ҳарбий бўламан!” шиори остида эстафета ташкил этилди.

“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” ШИОРИ ОСТИДА ЭСТАФЕТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

 

   Эфтафетани институтнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори в.в.б. Ш.Мирзамўминов кириш сўзи билан очиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табриклаб, 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 15 январга қадар ўтказилаётган "Ватанпарварлик ойлиги”да барчани фаол иштирок этишга чақирди. Институт Ҳарбий кафедраси бошлиғи И.Саидов ўқувчиларга Ватанимиз сарҳадларининг тинчлигини қандай сақлаш, Ватан ҳимоячилари қандай бўлиши, Ватанни ҳимоя қилиш - муқаддас бурч эканлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди.

“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” ШИОРИ ОСТИДА ЭСТАФЕТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 

 

   Шунингдек, институт Ҳарбий кафедраси томонидан ташкил қилинган ҳарбий эстафета мусобақаси барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Жанговар тайёргарлик элементларини ўзида мужассам этган мазкур мусобақада иштирок этган институтнинг Ҳарбий кафедра талабалари ғолиб бўлиш учун барчаси бирдек харакат қилишди. Эстафета мусобақаси қизғин ва кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Мусобақада ғолиб чиққан жамоалар институт раҳбариятининг эсдалик совғалари ҳамда фаҳрий ёрлиғи билан тақдирландилар. "Ватанпарварлик ойлиги” доирасида "Мен ҳам ҳарбий бўламан!” шиори остида ташкил этилган эстафета мусобақаси тавсилотлари Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Uz Report”, "Sport Uz” каналлари орқали ёритилди.

“МЕН ҲАМ ҲАРБИЙ БЎЛАМАН!” ШИОРИ ОСТИДА ЭСТАФЕТА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

 


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 34
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.