• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
INTRAS лойиҳаси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Интеллектуал транспорт тизимлари” янги магистратура мутахассислиги очиш босқичлари

INTRAS лойиҳаси
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Интеллектуал транспорт тизимлари” янги магистратура мутахассислиги очиш босқичлари

 

   Интеллектуал транспорт тизимлари – бошқариш, ахборот коммуникацион технологияларнинг транспорт инфраструктураси билан интеграцияси. У транспортнинг барча турларини қамраб олади ва транспорт тизмининг барча таркибий қисми ўзаро динамик таъсирини инобатга олади. Агар транспорт тизими қимматли маълумотларни олиш учун тизимдаги маълумотлар барча манбасини боғлай олса самарали ҳисобланади. Бу маълумот транспортдан фойдаланувчилар ва операторлар томонидан бошқарув қарорларини қабул қилиш учун муҳим ҳисобланади. Интеллектуал транспорт тизимларининг потенциали уларнинг транспортнинг турли режимларида кенг ишлатилишида намоён бўлади. 

INTRAS лойиҳаси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Интеллектуал транспорт тизимлари” янги магистратура мутахассислиги очиш босқичлари

 

 

   Интеллектуал транспорт тизимлари (ИТТ) эҳтимол замонавий транспорт муаммоларини ҳал этиш учун самаралироқ бўлиши мумкин. ИТТ транспорт инфраструктураси ва транспорт воситаларига жорий этилган коммуникацион технологиялар орқали ўз вақтида маълумот етказиб самаралироқ ва қулай транспортни таъминлаб беради.

INTRAS лойиҳаси Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “Интеллектуал транспорт тизимлари” янги магистратура мутахассислиги очиш босқичлари

 

 

   Шундай қилиб ИТТ нинг асосий жиҳати бўлиб ҳам транспорт воситалари ва транспорт тизимининг бошқа йўналишлари ўртасида (инфраструктура, хайдовчи ва йўловчилар) ўзаро бикр ва фаол алоқани таъминлаш учун технологиядан фойдаланиш.

 

 

   Йўллардаги тирбандлик, айланиб ўтиш ва авариялар каби йўл шароити ҳақидаги маълумот тўғри қарор қабул қилиш ва муаммога дуч келмасилик учун фойдаланувчилар ва тизимнинг бошқа қисмларига узатилиши мумикн

ИТТни қўллаш керакли транспорт инфраструктурасини ва замонавий ахборот коммуникацион технологияларни қўллай биладиган мутахассислар бўлишини талаб этади.

 

 

ТАЙЛҚЭИ "Транспорт воситалари” кафедраси ўқитувчилари Erasmus+ "Intelligent transport systems: new ICT – based master’s curricula for Uzbekistan (INTRAS)” халқаро грантининг иштирокчиси сифатида Ўзбекистонда ИТТни қўллаш бўйича фаол иштирок этмоқдалар.

 

 

   Ушбу лойиҳанинг бошланишидан ТАЙЛҚЭИ иштирокида кўп ишлар амалга оширилди. Лойиҳанинг 2018 йил 12-14 февралдаги ТАТУ да ташкил этилган йиғилишида доц. Ш.Хакимов ТАЙЛҚЭИ тўғрисида лойиҳанинг Европалик иштирокчиларига тақдимот қилди. Институтдаги бакалавр йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари тўғрисида, институтда бажарилган ва бажарилаётган халқаро грантлар тўғрисидамаълумот берди. Порфессор А.Мухитдинов интеллектуал транспорт тизимларининг Ўзбекистондаги холати ва зарурати тўғрисида маъруза қилди. Шунингдек улар лойиҳа бўйича кейинги бажариладиган ишларни муҳокама қилдилар.

 

 

 

 

    Европанинг Польша, Австрия ва Словакия давлатларидан келган ҳамкорлар ва Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан "Тошшаҳартрансхизмат” АЖ га ташриф буюрдилар. У ерда Акциядорлик жамияти раиси билан ИТТ нинг шаҳар жамоат транспортида қўлланилиши ва мавжуд муаммолар ҳақида суҳбат ўтказдилар. 2018 йил 1-2 июнь кунлари ТАЙЛҚЭИ да Австрия Alpen-Adria-Universität Klagenfurt университетидан экспертлар профессорлар Kyamakya Kyandoghere, Chedjou Jean ва Patrik Grausberg ҳамда "Транспорт воситалари” кафедраси профессори А.Мухитдинов ва доценти Ш.Хакимовлар иштирокида учрашув ўтказилди. Йиғилишда лойиҳага тегишли қуйидаги масалалар муҳокама этилди:

  • 1.Ўзбекистоннинг ИТТ мутахассисларига бўлган эҳтиёжи ўрганилганлик даражаси.
  • 2.Институтда дарс бериш услублари таҳлили.
  • 3.Институтнинг компьютерлар технологиялари билан жиҳозланганлиги таҳлили.
  • 4.Интеллектуал транспорт тизимлари (ИТТ) бўйича мавжуд жиҳозлар таҳлили.
  • 5. Институтда таълим сифати назорати мониторинги таҳлили.

 

    Институтда ИТТ бўйича фанлар, уларнинг ҳажми, услубий таъминланганлиги, дастурий таъминотлар, виртуал лаборатория ва лаборатория базасига алоҳида аҳамият қаратилди. Улар ИТТ кадрларига буюртмачи ва ИТТни жорий этишни қўлловчи корхоналар билан қизиқдилар. УларТАЙЛҚЭИ билан яқин алоқада бўлиб ИТТ бўйича магистратура мутахассислиги очишда ҳамкорлик қилишларини билдирдилар.

 

   "Интеллектуал транспорт тизимлари” магистратура мутахассислиги ўқув режасини ишлаб чиқиш учун лойиҳанинг ТАЙЛҚЭИ дан иштирокчилари етакчи чет эл университетлари Турин политехника институти, Дрезден техника университети, Вроцлав Халқаро логистика ва транспорт университети, Швеция қироллик техника университети ва х.к. ўқув режаларини таҳлил қилдилар.

   Лойиҳанинг ТАЙЛҚЭИдан координатори Ш.Хакимов Дрезден техника университетида 3 ойлик стажтровкада бўлиб у ерда Интеллектуал транспорт тизимлари мавжуд ўқув режаларни муҳокама қилиш учун "Йўл ҳаракатини бошқариш ва жараёнларни оптималлаштириш” кафедраси доктори Sven Froehlich билан учрашди. Шунингдек кафедранинг фаолияти, у ерда йўл шароити ва ҳаракат жадаллиги билан боғлиқ йўл ҳаракат оқимини бошқариш бўйича олиб борилаётган ишлар билан танишди.

 

 

 

   2018 йил 28 октябрдан 1 ноябргача ТАЙЛҚЭИдан лойиҳа иштирокчилари Зияев К., Абдураззоқов У. ва Ражапова С. лар Польшанинг Гданьск технология университетида ташкил этилган грантнинг навбатдаги йиғилишида иштирок этиб қайтдилар. Ушбу йиғилишда Ўзбекистоннинг 6 та университетларида янгидан ташкил этиладиган "Интеллектуал транспорт тизимлари” магистратура мутахассислиги ўқув режаси лойиҳа нусҳаси муҳокама этилди ва ушбу мутахассислик учун ўқилдиган фанларнинг силлабуслари Европалик ҳамкорлар томонидан тавсия сифатида тақдим этилди. Хозирги вақтда "Интеллектуал транспорт тизимлари” янги магистратура мутахассислиги ўқув режаси тугатилиши арафасида.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 37
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.