• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
“БИЗНЕСГА ИЛК ҚАДАМ” семинар-тренинги ташкил этилди

"БИЗНЕСГА ИЛК ҚАДАМ”
семинар-тренинги ташкил этилди

 

   2019 йил –​ "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили​​”да иқтисодиётимиз ривожининг муҳим шарти бўлган фаол инвестиция сиёсатини изчил давом эттириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш учун амалга ошириш зарур бўлган вазифалардан келиб чиқиб, талаба-ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, замонавий касб-ҳунарларни пухта эгаллашлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолияти ҳақидаги малака ва кўникмаларини ошириш, жамиятда ўз ўрнини топишига, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ҳаётда фаол иштирокини таъминлаш, шу жумладан институтда таҳсил олаётган талаба-қизларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда боқимандалик кайфиятига берилишининг олдини олиш мақсадида жорий йилнинг 29 январь куни "Бизнесга илк қадам” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

“БИЗНЕСГА ИЛК ҚАДАМ” семинар-тренинги ташкил этилди 

 

    Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази мутахассиси, бизнес тренер Х.Ж.Хасанов ҳамда марказнинг Тошкент шаҳар бўлинмаси бош мутаҳассиси Ж.Тўҳтаевлар иштирокида ташкил қилинган семинар-тренинг доирасида давлатимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятига оид қабул қилинган ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун жорий этилган имкониятларҳақида маълумотлар билдирилди, шунингдек, кичик бизнесни ташкил қилиш ва ривожлантириш учун зарур сармоя топиш йўллари, хусусан, бизнес режа тузиш ва кредит олиш имкониятлари юзасидан қимматли маслаҳатлар берилди.

Тижорат банклари томонидан ажратилаётган имтиёзли микрокредитларни олиш тартиби ва фойдаланишга йўналтириш бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 68
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.