• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛАЙЛИК!” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛАЙЛИК!” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди

   Азал-азалдан эзгу ва гўзал орзу интилишларини ўзида мужассам этган ҳашарларни ўтказиш ўзбек халқининг қон-қонига сингиб кетган қадрият саналади.

Талаба-ёшларнинг экологик ва эстетик маданиятини юксалтириш, уларни она табиат ва унинг неъматларига меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга кенг жалб қилиш, озодалик ва ободлик каби миллий анъаналаримизни ёшлар онгига сингдириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, узлуксиз экологик таълим-тарбия тизимига кўмаклашиш, қолаверса, юртимиз бўйлаб илк бора ташкил қилинган экологик ҳашарда фаол иштирок этиш мақсадида 2019 йил 26 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида "Юртимизни янада обод қилайлик!” шиори остида ҳашар ташкил этилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛАЙЛИК!” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди

 

 

   Ташкил қилинган экологик ҳашар давомида институтнинг 73 нафар профессор-ўқитувчи, ходимлари ҳамда фаол талаба-ёшлар институт ҳудуди шунингдек, Ёшлар иттифоқи институт бошланғич ташкилоти ташаббуси билан Миробод туманида жойлашган "Оқ уй қабристони”да режага мувофиқ ободонлаштириш ишлари, жумладан, турли чиқиндилардан тозалаш, дарахтларга шакл бериш, ерларни юмшатиш ишлари амалга оширилди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛАЙЛИК!” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди

 

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида “ЮРТИМИЗНИ ЯНАДА ОБОД ҚИЛАЙЛИК!” шиори остида экологик ҳашар ташкил этилди

 

 

 

ТАЙЛҚЭИ Матбуот котиби

У.Мардонов

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 63
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.