• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти академик лицейи ўқувчиси Москва шаҳрида рус тили фанидан ўтказилган XVI Халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти академик лицейи ўқувчиси Москва шаҳрида рус тили фанидан ўтказилган XVI Халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди

   2018 йил 3-7 декабрь кунлари Москва шаҳрида чет эл мактаб ўқувчиларининг рус тили фанидан XVI Халқаро олимпиадаси "Бахтингиз ўз қўлингизда” мавзусида иншолар танловининг II-босқичи бўлиб ўтди. Олимпиада иштирокчилари ўзларига берилган "Оқ тулпор устида ухлаётган гўдак” фотосуръатини бир неча шартлар асосида таърифлаб беришди. Олимпиядада Ватанимиз шаънини ҳимоя қилган олти кишидан иборат жамоа берилган шартларни муваффақият билан бажариб, 4 та иштирокчи турли номинациялар бўйича олимпиада лауреати бўлишди ҳамда олимпиада ташкилотчилари томонидан муносиб тақдирландилар.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти академик лицейи ўқувчиси Москва шаҳрида рус тили фанидан ўтказилган XVI Халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди 

 

   Шунингдек, олимпиадада иштирок этган Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти академик лицейи 3-босқич, 6-гуруҳ ўқувчиси Хисматулина Зарина Таировна олимпиаданинг мутлоқ ғолиби деб топилиб, унинг "1812 йилдаги Ватан уруши қаҳрамонлари” номли лойиҳаси алоҳида эътироф этилди. Лицей ўқувчиси Хисматулина Зарина Таировна А.С.Пушкин номдаги Россия Давлат рус тили институтига ва Россия Федерациясининг бошқа олий ўқув юртларига бюджет асосида имтиёзли ўқиш имкониятига эга бўлди.

Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти академик лицейи ўқувчиси Москва шаҳрида рус тили фанидан ўтказилган XVI Халқаро олимпиадаси ғолиби бўлди

 

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 91
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.