• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

"Ўзбекистон Республикаси учун Германия Федератив Республикаси улкан сиёсий, иқтисодий ва илмий-интеллектуал салоҳиятга эга бўлган ишончли ҳамда узоқ муддатли шерикдир”.

Ш.Мирзиёев

   Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти дунёнинг бир қатор ривожланган давлатларининг нуфузли университет ва ташкилотлари билан ишончли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги ПҚ-4035 сонли "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларнинг ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида институт Германиянинг нуфузли Дрезден техника университети ва SES (Senior Expert Service) ташкилоти билан икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишга эришди.

   2019 йилнинг 14 январь куни SES ташкилотининг Ўзбекистон бўйича координатори Cordula Shmygun нинг институтга ташрифи чоғида таълим сифатини оширишда ташкилотнинг вазифалари ва истиқболли режалари ҳамда институтга киритаётган инвестицияларнинг самарадорлиги бўйича музокаралар ўтказилди.


ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИКТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШДА ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛИК

 

    Германиянинг SES ташкилоти хомийлиги асосида институтнинг мутахассислик кафедраларига юқори малакали экспертларни жалб қилиш режаланган бўлиб, қисқа давр ичида "Автомобиль йўлларини қуриш ва эксплуатация қилиш”, "Йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари” ҳамда "Автомобиль транспорти эксплуатацияси” кафедраларига Германия давлатидан экспертлар жалб қилинди.

   Институтга ташриф буюрган ташкилотнинг етакчи экспертлари Erwin Fleischer ва Ralph Urban мутахассисликлари бўйича амалий ва лабаратория машғулотларини олиб бориш билан биргаликда соҳа мутахассислари билан семинар тренинглар ўтказишда, ишлаб чиқариш корхоналарида мавжуд муаммоларни бартараф этишда Германия тажрибаси бўйича таклифлари билан фаол қатнашмоқдалар. Бу эса институтнинг илмий салохиятини ва кадрлар малакасини оширишда, талабалар билимини мустахкамлашда ҳамда ишлаб чиқаришни таълим билан интеграцияси жараёнида муҳим аҳамият касб этади.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 74
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.