• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди

 Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди   Мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш, халқ мурожаатларини эшитиш ва мавжуд масалаларнинг ижобий ечимига қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотлар ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш ва уларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида давлатимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат, жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ЎРҚ-445-сонли Қонуни мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида жорий йилнинг 10 январь куни фуқаро мурожаатлари, ҳуқуқбузарлик ва шикоят аризаларини ўрганиб, хулоса берувчи институт ишчи гуруҳи аъзолари томонидан семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни мазмун-моҳияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан семинар ташкил этилди

    Семинарда институт раҳбарияти, жамоат ташкилотлари вакиллари, институт психологи, шунингдек, профессор-ўқитувчи ҳамда ходимлар иштирок этишди. Семинар давомида институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор в.в.б. Ш.Мирзамуминов, катта юрисконсульт М.Хасановлар сўзга чиқиб, давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби, бу борада амалдаги қонун ва қонуности хужжатлар, шунингдек, институтда 2018 йил давомида фуқаро мурожаатларини кўриб чиқиш борасида қилинган ишлар, келгусида фаолиятни тўғри ташкил этиш ҳамда институт жамоаси, талаба-ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича сўз юритдилар.

Семинар якунида иштирокчиларнинг томонидан билдирилган фикрлар ва таклифлардан келиб чиқиб, келгусида мурожаатларни холисона, адолатлилик мезонларига асосланган ҳолда ўрганиш бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.


Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 114
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar