• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4091 сонли Қарори мазмун моҳиятини ўрганиш юзасидан семинар ўтказилди

 

   2019 йил 9 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 январдаги 87-03-01-сонли хатига асосан олий таълим муассасаларида таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарғибот ишлари олиб бориш бўйича навбатдаги семинарлардан бири ташкил этилди.

Мазкур семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича "Эл-юрт умиди” жамғармасининг дастурлари бўйича кадрларни ўқитишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4091 сонли қарори мазмун-моҳиятига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январ 

 

   Институт ректори вазифасини вақтинча бажарувчи К.Зияев ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг мазмун моҳияти бўйича атрофлича ахборот берди. Ахборотда "Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури; "Эл-юрт умиди” жамғармаси дастурларига мувофиқ кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш учун номзодларни танлов асосида саралаб олиш схемаси; саралаб олиш йўналишлари; 2019-2021 йилларда Жамғарма стипендиялари ҳисобидан кадрларни тайёрлаш, малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш дастурлари бўйича ўқишга юбориладиган кадрларнинг прогноз миқдорлари; Жамғарманинг Васийлик кенгашига юклатилган масалалар; Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига юклатилган топшириқлар бўйича маълумотлар берилди.

 

Ўқув-услубий бўлим

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 199
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar