• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди

Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди

 

    Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2019 йил 3 январдаги 87-03-01-сонли хатига асосан, айни кунларда Республика олий таълим муассасаларида таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини профессор-ўқитувчилар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида семинарлар ташкил этилмоқда. Шундай семинарлардан бири 2019 йил 8 январь куни Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтида ташкил этилди.

Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди   Семинарда институт "Ички назорат ва мониторинг” бўлими бошлиғи А.Абдурахмонов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий таълим тизими бўйича қабул қилинган 3 та қарори, жумладан 20.04.2017 йилдаги "Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-2909-сонли қарори, 27.07.2017 йилдаги "Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-3151-сонли қарори ҳамда 05.06.2018 йилдаги "Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3775-сонли қарорлари мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифалар ҳамда бу борада институтда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

Таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини профессор-ўқитувчилар орасида тарғиб этиш бўйича семинар ташкил этилди    Семинарда мазкур қарорлар бўйича олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш ҳамда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, кадрлар тайёрлаш мазмунини тубдан қайта кўриш, халқаро стандартлар даражасига мос олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш масалалари, олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш масалалари ёритиб берилди.

Семинар якунида юқорида кўрсатилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича профессор-ўқитувчиларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.

    Шу билан бирга сўнгги 2 йил ичида (2017-2018 йиллар) қабул қилинган жами 44 та меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили режа асосида кафедра мажлисларида атрофлича муҳокамасини ташкил этиш режалаштирилди.

Ўқув-услубий бўлим

Подробнее
  • Ko'rib chiqildi: 16
  • chob etish

Sayt 2017-yil " ATM " bo'limi tomonidan yaratildi.

    Til, Язык, Language


Yangiliklar