• RSS
  • Карта сайта
  • Контакты

Toshkent avtomobil yo`llarini loyihalash, qurish va ekspluatatsiyasi instituti rasmiy veb sayti

Xisoblagichlar
Ректор табриги институт жамоасига

Ректор табриги

Ватан ҳимоячиларига

Ҳурматли офицер ва сержантлар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ватан ҳимоячилари!

Ўз ҳаётини ватанни ҳимоя қилишдек муқаддас ва олийжаноб ишга бағишлаган бугунги байрам дастурига йиғилган барча ватан ҳимоячилари!

Сизларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг йигирма уч йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этиш менга катта мамнуният ва ифтихор бағишлайди.

Мамлакатимизда "Ватан ҳимоячилари куни”ни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши замирида халқимизнинг ўз ҳимоячиларига бўлган юксак ишончи турибди.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистонда мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини ишончли ҳимоялашга қодир бўлган, замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан яхши таъминланган,профессионал асосда ихчам ва тезкор Қуролли Кучлар тузилмаси барпо этилди.

Давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси ва раҳнамолиги остида Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган қонун ва Дастурларга мувофиқ кўлами ва моҳиятига кўра улкан ишлар амалга оширилиб, барча замонавий талабларга жавоб берадиган миллий армияни шакллантириш ва бошқаришнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тизими яратилди.

Бундан 23 йил муқаддам Қуролли кучларнинг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган қонунига биноан 14 январь - Ўзбекистон Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинган эди.

Ўтган 23 йил давомида ҳарбий соҳа ислоҳотлари билан боғлиқ стратегик мақсадларга эришишнинг муҳим ҳуқуқий пойдевори бунёд этилди.

"Ўзбекистон Республикасининг давлат чегараси тўғрисида”ги (1999 йил 20 августь), "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги (2000 йил 26 май), "Мудофаа тўғрисида”ги (2001 йил 11 май), "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги (2000 йил 2 декабрь) ва "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Қучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги (2003 йил 25 апрель) Ўзбекистон Республикасининг Қонунлари қуролли кучларимиз ташкилий-ҳуқуқий асосларини ўзида мужассам этди.

Муддатли ҳарбий хизмат бир йилгача қисқартирилди, сафарбарлик-чақирув резерв хизмати жорий этилди ва муваффақиятли ривожланиб бормоқда. Қўшинларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ва маиший турар-жой шароитларини яхшилаш борасида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўташ даврида ўзларининг юқори жанговор тайёргарлиги, юксак ижтимоий-сиёссий билимлари ва спорт соҳасида эришган натижалари учун бир қатор ҳарбий хизматчилар кўкрак нишонлари билан тақдирланиб келинмоқда. Қувонарлиси, муддатли ҳарбий хизматни тугатиб, бугунги кунда институтимизда таълим олаётган талабаларнинг кўпчилиги ана шундай кўкрак нишон сохибларидир.

Айни дамда ушбу талабаларимиз "Камолот” ЁИҲ БТ аъзоси сифатида институт жамоат ишларида фаол иштирок этиб келишмоқда.

Барчамизга маълумки, Президентимизнинг 2005 йил 31 октябрдаги "Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга бериладиган имтиёзлар тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига биноан ҳар йили минглаб ёшларимизга олий таълим муассасасаларига ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳарбий қисм тавсияномалари берилади.

Бугунги кунда институтимизда ана шундай тавсияномага эга 955 нафар талаба таълим олиб келмоқда. Улар орасида 2 нафар жаҳон чемпиони, 5 нафар Осиё чемпиони, 10 дан ортиқ нуфузли танлов ва мусобақалар ғолиблари борлиги барчамизни қувонтиради, албатта.

Маълумки, институтимиз қошидаги "Ҳарбий кафедра”да эса 85 нафар талаба ҳарбий билим сир асрорларини қунт билан ўрганмоқда. Уларга кафедранинг 10 нафар офицер ва сержантлари таълим бермоқдалар. Бугунги кунда институтимизни битирган собиқ талабаларимиз Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида, ички ишлар идораларида ва бошқа ҳарбий тузилмаларда ҳам самарали фаолият юритиб келмоқдалар.

Сўзим якунида Сиз азизларни, юртимиз мард ўғлонлонларини, оила аъзоларингиз ва яқинларингизни Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Қуролли Кучларининг йигирма уч йиллиги байрами билан яна бир бор чин қалбимдан самимий табриклайман.

Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, ёш авлодни ватанпарварлик рухида тарбиялашдек масъулиятли хизматингизда улкан муваффақиятлар, бахт ва омад, она Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишда эса ғайрат ва шижоат тилайман.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Подробнее
  • Просмотров: 1173
  • Комментариев: 0
Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.